Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Халқаро турнир якунланди

08.07.2013
49 марта ўқилди
Халқаро турнир якунланди

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатларини ривожлантириш маркази, мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Қўл жанги федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада ўзбекистонлик спортчилар билан бирга Австралия, Украина, Бразилия, Афғонистон, Россия ва Кениядан профессионал спортчилар ўзаро куч синашди.

Мусобақанинг очилишида Президентимиз Ислом ­Каримов раҳнамолигида ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб вояга етказишнинг самарали воситаси сифатида спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди.

"Ўзбекистон" спорт мажмуаси мезбонлик қилган халқаро турнирда бу яна бир бор ўз тасдиғини топди. Мусобақада Музаффар Ражабов бразилиялик Дос Сантес-Алвес Тенорнони, Рустам Маъдиев кениялик Гитхука Леонард Нгангани мағлубиятга учратиб, чемпионлик камарини қўлга киритди.

Рейтинг жангларида ҳамюртларимиздан Мусо Маметов афғонистонлик Асадуло Қурбон Алини, Ҳусан Баратов украиналик Олег Мандикни, Шамсиддин Йўлдошев ҳамюрти Сирожиддин Эшонбоевни, Одил Сирожиддинов австралиялик Седман Коди Жоилни, Бобур Раҳматов россиялик Рустам Зариповни, Рустам Юсупов украиналик Тарас Мандикни енгди.

Теглар:#2013/27

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332
Марафон: халқаро мусобақа якунига етдиСпорт

Марафон: халқаро мусобақа якунига етди

V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон

13.03.2023222
Халқаро стандартлар Олимпиадасига старт берилдиСпорт

Халқаро стандартлар Олимпиадасига старт берилди

Бугунги кунда ёшларнинг чуқур билим олишлари, ҳар соҳада илм эгаллашлари йўлида мамлакатимизда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун ёшларга барча шарт-шароит ва имкон

12.08.2024202
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431