Яқинда “Соғлом авлод учун” фонди “ACIBADEM” клиникаси (Истанбул, Туркия) билан тиббий ҳамкорлик лойиҳасини амалга оширди.
Унга кўра неврологик (эпилепсия ва тутқаноқ хуружи) хасталиклари билан оғриган бемор болалар юқори малакали турк шифокорлари томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Шу билан бирга уларга тиббий маслаҳатлар берилди.
Мазкур шартнома доирасида жорий йилнинг 12 октябридан 14 октябргача болалар нейрожарроҳи, профессор Бахаттин Танрикулу Тошкент шаҳридаги 1-сонли шаҳар болалар клиник шифохонасида аҳолининг кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларини бепул тиббий кўрикдан ўтказди. Унда профессор томонидан 70 нафардан ортиқ эпилепсия хасталиги билан оғриган бемор болаларнинг яқинларига зарурий тавсиялар берилди.
Кўрикдан сўнг профессор томонидан Тошкент врачлар малакасини ошириш институти курсантлари, клиник ординаторлар ва шифокорлар учун “Болаларда учрайдиган эпилепсия хасталигида жарроҳлик ёндашуви” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг директор ва ўринбосарлари, ушбу муассаса неврология кафедраси доцентлари, Тошкент шаҳар болалар бош невропатологи, клиниканинг шифокорлари иштирок этди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортМарафон: халқаро мусобақа якунига етди
V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон
Тиббиёт оламиДорихона ходими беморга дори воситасини тавсия қилиши тўғрими?
Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқлаган низомга асосан амалга оширилади. Унга мувоф
