
Пойтахтимизда мамлакатимизда биринчи бор ташкил этилган Халқаро пресс-клубнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар, нодавлат ва жамоат ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари, олимлар, мамлакатимиздаги халқаро ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Расмий маросимдан аввал Халқаро пресс-клуб Жамоатчилик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Халқаро пресс-клуб раисини сайлаш, ташкилот рамзини тасдиқлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари, Халқаро пресс-клуб Жамоатчилик кенгаши раиси С.Сафоев ва бошқалар Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, давлат ва жамиятни ҳар томонлама уйғун, жадал ривожлантириш, барча соҳани модернизация қилиш ва эркинлаштириш, халқ билан мулоқотни изчил йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Ушбу пресс-клуб Ўзбекистонда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар, ислоҳотлар кўламини тезкор ва сифатли ёритишда интерфаол майдонга айланиб, ижтимоий мулоқотни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
– Халқаро пресс-клуб нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида ташкил этилди. Мамлакатимиз ахборот маконини янада ривожлантириш, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳаётимизда бўлаётган ўзгаришлар ҳақида объектив маълумотларни халқаро жамоатчиликка кенг етказишни мақсад қилиб қўйганмиз, – дейди Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев. – Ушбу медиа майдонда давлат бошқаруви органлари, экспертлик жамиятлари вакиллари, хорижлик ва маҳаллий мутахассислар билан оммавий ахборот воситалари иштирокида очиқ мулоқотлар, учрашувлар ташкил этиш мўлжалланмоқда. Бу давлат ҳокимиятининг очиқлигини, ўзаро чекловлар ва мувозанат тизими ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар устидан жамоатчилик назоратини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Халқаро пресс-клубда Халқ қабулхоналари фаолияти натижалари, Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсати, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, Ҳаракатлар стратегиясининг амалга оширилиши, янгидан қабул қилинаётган қонун ва қонуности ҳужжатларининг муҳокамасига бағишланган янги форматдаги ток-шоу, баҳс-мунозаралар, матбуот анжуманлари ташкил қилиш режалаштирилган. Шунингдек, ёш журналистлар учун маҳорат дарслари, тренинглар, мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижий делегациялар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва расмий доира вакиллари иштирокида медиа учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган.
Пресс-клубнинг яна бир жиҳати, мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини тинглаш эмас, балки иштирокчилар интерфаол майдонда экспертлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва журналистларнинг таклифлари билан танишиш, ўзаро фикр алмашиш имконига эга бўлади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
СаломатликОна сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди
Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис
