Пойтахтимизда МДҲ давлатлари гепатопанкреатобилиар жарроҳлар уюшмасининг XXII халқаро конгресси ўз ишини бошлади.
Анжуман Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази, МДҲ давлатлари гепатопанкреатобилиар жарроҳлар уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда Хитой, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон, Россия, Франция каби йигирмага яқин мамлакатдан олим, шифокор ва ёш тадқиқотчилар, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.
Дарҳақиқат, Президентимизнинг 1998 йил 10 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида”ги фармони асосида соҳа тубдан такомиллаштирилди. Хусусан, касалликларнинг олдини олиш, самарали даволаш, инсонларнинг умрини узайтиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом эттирилаётгани фикримизнинг тасдиғидир.
Бу борада В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг алоҳида ўрни бор. Ошқозон-ичак йўллари, ўт қопи, жигар, ўпка, умуртқа, юрак ва томир касалликларини даволашга ихтисослашган ушбу марказ минтақадаги етакчи тиббиёт муассасаси ҳисобланади. Жарроҳлик марказида АҚШ, Италия, Малайзия, Россия, Франция, Хитой каби давлатларнинг етакчи клиникалари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон тиббиётида эришилаётган ютуқларни юқори баҳолар экан, ўтган даврда мамлакатимизда тиббий хизматнинг жаҳон андозалари даражасидаги ўзига хос миллий модели яратилганини таъкидлади, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараларини юқори баҳолади.
Конгресс доирасида мустақиллик йилларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш, жумладан, гепатология ва панкреатология соҳаларида эришилган ютуқларга бағишлаб ташкил этилган кўргазма ва ҳужжатли фильм намойиши тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Шунингдек, анжуманда мамлакатимиз ва дунёда гепатология ва панкреатология соҳаларида амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар, истиқболдаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
Тиббий сабоқларАппендицитдан дарак берадиган белгилар...
Таомланишдаги ўзига хос хусусиятлар ва иқлим шароити туфайли юртимиз аҳолиси орасида ошқозон-ичак тизими касалликлари тез-тез учрайди. Шулардан бири ўткир кўричак (аппендицит) хаст
Тиббий сабоқларЎз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!
Инсон саломатлиги ҳар недан қиммат. Уни асраш ҳар биримизнинг энг муҳим вазифамиздир. Унутмаслик керакки, танага юқумли ёки юқумсиз касаллик зарар ёки шикаст етказса, бу саломатлик
