Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Халқ таълими тизими чуқур ўрганилмоқда. Аксини кўриш ачинарли

13.07.2018
57 марта ўқилди
Халқ таълими тизими чуқур ўрганилмоқда. Аксини кўриш ачинарли

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Самарқанд вилоятига ташрифи давомида вилоятдаги таълимни такомиллаштириш борасидаги жорий ҳолат ўрганилди. Бу ердаги ўрта таълим бўйича тизимли камчиликлар кузатилди. Бир қатор мактаблар ачинарли аҳволда эканлиги, 40-45 йил давомида капитал таъмирланмагани, жорий таъмир учун ҳам маблағлар чекланган миқдорда бир неча йил аввал ажратилгани маълум бўлди.

Мактабларни молиялаштириш масаласи марказ томонидан тўлиқ чеклаб қўйилган маҳаллий бюджетга юклаб қўйилган бир пайтда мактаб таълимидаги ишларнинг бундай аҳволга келиб қолиши ачинарли, албатта. Хизмат сафари давомида шу нарса аниқландики, вилоятидаги 18 та мактаб тўлиқ реконструкцияга, 349 та мактаб капитал таъмирга муҳтож. 336 та мактабда жисмоний тарбия дарсларини ўтиш ва ўқувчиларни спорт билан шуғуллантириш учун спорт заллари мавжуд эмас. 629 та мактаб ҳудудининг атрофи ўралмаган, бу эса ўқувчи-ёшлар хавфсизлиги етарлича таъминланмаганидан далолат. Шунингдек, 474 та мактабда таълим олувчилар сони мактаб сиғимидан 50 фоизга ортиқ экани, бунинг натижасида ўқув жараёни икки навбатда ўтказилаётгани таълим жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда. Айниқса, Самарқанд шаҳрида сўнгги йилларда кўп қаватли уйлар кўплаб қурилганига қарамай, аҳоли учун қўшимча мактаблар қурилмаган.

Кўпчилик мактаблар фаолиятини тегишли даражада йўлга қўйиш учун оддий маиший шароитларга эга эмас. Айниқса, чекка туманлардаги мактаблар филиаллари билан боғлиқ ишлар ёмон аҳволда. Филиал мақоми сабабли улар кўпинча капитал ва жорий таъмирлаш бўйича дастурлардан тушиб қолган.

Шу каби ҳолатларни ҳисобга олиб Халқ таълими вазири айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти асосий эътиборини мактаб таълимини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлод учун халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори даражадаги таълимни таъминлашга қаратаётганига урғу бермоқда. Шунга мувофиқ, халқ таълими тизимининг ҳозирги ҳолати чуқур танқидий таҳлил қилинмоқда.

Шерзод ШЕРМАТОВ,

Халқ таълими вазири:

– Президентимиз томонидан ўқитувчилар учун яратилган шароитлар, тўланадиган иш ҳақи ҳамда жамиятда уларга кўрсатиладиган ҳурматни ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Аммо, қилиниши зарур ишларнинг бугунги ҳолати ачинарли аҳволдалигига гувоҳ бўлдик. Эндиликда таълим тизимини такомиллаштириш бўйича амалий ишларни кечиктирмасдан бошлашимиз шарт. Яна шуни таъкидлаш жоизки, ўқитувчиларга сабр-тоқатлари учун, барча муаммо ва қийинчиликларга қарамай, ёш авлодга таълим-тарбия беришдаги фидокорона меҳнатлари учун чуқур миннатдорчилик изҳор этишимиз лозим.

Теглар:#Муҳим#2018/28

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353
Халқаро стандартлар Олимпиадасига старт берилдиСпорт

Халқаро стандартлар Олимпиадасига старт берилди

Бугунги кунда ёшларнинг чуқур билим олишлари, ҳар соҳада илм эгаллашлари йўлида мамлакатимизда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Бунинг учун ёшларга барча шарт-шароит ва имкон

12.08.2024202
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250