Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Халқ табобати усулида даволаш

22.01.2014
112 марта ўқилди
Халқ табобати усулида даволаш

Болгария табобатидан

1. Қуёшда тобланишдан олдин бемор оёқ ва қўлларидаги оғриқли бўғимларини милтиқ ёғи билан ёғлаши ҳамда ҳар куни сельдерейдан тайёрланган салат истеъмол қилиши зарур.

2. Kанал ёки катта ариқларнинг қирғоғида йиғилган лойни офтобда иситиб, оғриқли соҳага суртиш лозим. Лойнинг шифобахш хусусиятини ошириш мақсадида унга 2-3 бўлак саримсоқпиёзни қирғичдан ўтказиб аралаштириш керак. Сил касаллигида эса ушбу лойқа сувни кўкрак ва томоқ соҳасига суртиш даркор.

3. Ўтмишда беморлар ўрмон чумолиларидан “чумоли ваннаси” қабул қилишган. Чунки, чумоли танасида чумоли кислотаси бўлади Беморнинг ёнидаги киши ўрмон чумолилари инидан бир неча ҳовуч ҳашаротларни олиб беморнинг қўл ёки оёқларига қўяди. Унинг устидан асал ёки арпабодиён ёғи суртилган табиий толали мато ёки сочиқ ўраб қўяди. Яна беморнинг кўйлагини чумоли уясига ёпиш керак. Шунда чумоли кислотасидан тўйинган кўйлакни хаста киши кийса касаллик енгил кечади. Шунингдек, ревматизм билан оғриган бемор албатта крахмалга бой озиқ-овқат маҳсулотлари ва гўшт ҳамда шакардан парҳез қилиши даркор. Нон, картошка, қандолат маҳсулотлари ва конфетдан ҳам тийилиши керак. Жавдар ва қора кепакли ундан тайёрланган нон истеъмол қилиши зарур. Спиртли ичимлик ичиш, тамаки маҳсулотларини чекиш, шунингдек, аччиқ зираворларни кўп истеъмол қилиш, руҳий зўриқиш(стресс), жисмоний чарчаш, иммунитетнинг пасайиб кетиши ҳам бўғим оғриқларига замин яратади. Чунки, қон ва лимфа йиллар давомида ҳолсизланган организмда йиғилган заҳарли моддалар билан тўйинган бўлади.

4. Ёзда иссиқ қумга кўмилиб, уйда боқилган товуқ гўшти шўрвасини ичиш ҳам фойдали. Бунинг учун беморни офтоб урмаслиги учун унинг бошига сомон шляпа ёки табиий толали бош кийим кийдириш керак. Шунингдек, бемор муолажа қабул қиладиган қум турли заҳарли ва зарарли ҳашаротлардан холи эканлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Яна бемор бўздан тайёрланган чодир остида ҳам ётса бўлади. Шунда бемор терлайди ва танасидаги ортиқча, заҳарли хилтлар эриб кетади. Мавсум давомида қумли муолажани бир неча марта амалга ошириш зарур.

5. Эман(дуб) ғуддаси (уруғи)ни майдалаб, қайнатиш зарур. Чунки, унинг таркибида ёғ бўлади. Ҳосил бўлган малҳамни илиқ ҳолда оғриган бўғимларга суртиш зарур. Кейин бир неча соат давомида табиий толали мато билан оғриқли соҳа ўраб қўйилади.

6. Сурункали ревматизмда қора арчанинг мевалари 4/1 нисбатда олинади. Устига совуқ сув солинади ҳамда паст оловда сув қорайгунча қайнатилади. Кейин 340 грамм сузиб олинган ушбу шифобахш қайнатмага 100 грамм кунжут ёғи солинади. Бемор бир кунда 2-3 маҳал ярим стакандан оч қоринга бу қайнатмадан ичиб туриши зарур. Кейин устидан узум ғўрасидан тайёрланган сархил шарбатни ичиш керак.

7. Шунингдек, қуриб қолган оғриқли бўғимларни юмшатиш учун қуйидагича малҳам тайёрланади. Яъни:100 грамм тозаланган қовоқ уруғи ва 100 грамм канакунжут уруғини мис ҳавончада янчиб, унинг устига 30 грамм эритилган сарёғ(уйда тайёрланган), 30 грамм асал, 30 грамм узум ёки олма сиркаси солинади. Тайёр бўлган малҳам оғриқли бўғимларга суртилади.

8. Шунингдек, исириқли ванна қабул қилиш ҳам ревматизмда шифобахш таъсир этади. 2-3 ҳовуч қуритилган гиёҳнинг устига 3 литр иссиқ сув солинади ва ярим соат дамлаб қўйилади. Сузиб олинган дамлама олдиндан тайёрланган ваннадаги иссиқ сувга солинади. Бемор 20 дақиқа давомида ванна қабул қилади. 10-15 та муолажани кун ора ўтказиш зарур. Исириқли ванна қичитма касалида ҳам фойдали.

9. Оғриқли соҳага тунда қариқизнинг сархил баргларидан қўйиб, табиий толали мато билан боғлаш зарур.

10. Ревматизмда бемор оёқларини босишга қийналиб, чўлоқланиб қолса қуйидагича малҳам тайёрлаш керак. Яъни, уй товуғи тухумининг сариғини олиб ёғоч қошиқ билан ийланади. Унга бир чой қошиқ скипидар (ўткир ҳидли суюқ модда – дарахтлар қатронидан олинади) ва бир қошиқ олма сиркаси солиб аралаштирилади. Сўнгра аста-секин бу суюқ малҳам оғриган бўғимларга суртиб чиқилади.

11. Ревматизмда организмда сафро(ўт) ва балғам (совуқ шиллиқ модда) кўп бўлади. Бу моддаларни тер, пешоб ҳайдаш ва ични суриш (ичакларни тозалаш) ҳамда парҳез орқали беморнинг танасидан ҳайдаб чиқариш зарур.

12. Майдаланган ловия қўзоқлари(ловиянинг қуриган пўстлоғи)дан 15-20 грамм олинади устига 1 литр совуқ сув солинади. Кейин 30-40 дақиқа давомида паст оловда қайнатилади. Совуган қайнатма сузиб олинади. Бемор бир кунда 3-4 маҳал ярим стакандан доривор қайнатмадан ичиб туради.

13. Сархил қора турпдан сиқиб олинган икки стакан шарбатга бир ош қошиқ туз солинади. (Бозорларда ҳозирда оддий турп билан қора турп ҳам сотилаяпти). Унинг устига ярим стакан ароқ қуйилади. Сўнгра ҳосил бўлган аралашмага яна бир стакан асал аралаштирилади. Қўл ва оёқлардаги оғриган бўғимларга шифобахш аралашма суртилади. Кейин оғриқли соҳа табиий толали мато ва унинг унинг устидан жунли мато билан ўраб қўйилади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?Табобат

Қандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?

Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига

29.03.2024354
Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференцияТабобат

Тиббиёт соҳасида халқаро илмий-амалий конференция

Мамлакатимизда вирусли гепатит касаллигини бартараф этиш масаласида жаҳон тажрибасини қўллаш бугунги кунда муҳим ўрин тутади. Айниқса, долзарб масалалар – гепатоцеллюляр карсиноман

12.10.2023353
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Марафон: халқаро мусобақа якунига етдиСпорт

Марафон: халқаро мусобақа якунига етди

V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон

13.03.2023222