Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Халқ саломатлигига камарбаста

25.09.2013
43 марта ўқилди
Халқ саломатлигига камарбаста

2001 йилдан шу бугунга қадар "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармаси томонидан юртимиздаги 14 ёшгача бўлган куйиш, туғма нуқсони бор ва суяк синиш касалликлари билан касалланган кўплаб бемор болалар Германиянинг нуфузли клиникаларида даволаниб қайтишди. Бундан ташқари жамғарманинг болаларни соғломлаштириш дастурига мувофиқ, Германиянинг "Фриденздорф Интернейшнл" халқаро ташкилоти билан ҳамкорлик доирасидаги грант маблағлари асосида юқори лаб, юмшоқ ва қаттиқ танглайнинг туғма нуқсони бўлган ногирон болалар Тошкент давлат Тиббиёт Академиясида бепул пластик жарроҳлик йўли орқали соғломлаштирилди.

Албатта, истиқлол йилларида юртимизда соғлом авлод тарбияси ва уларнинг саломатлиги йўлида кўплаб салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Оналик ва болалик муҳофазасига доир қатор қарор ва давлат дастурлари қабул қилиниб, ҳаётга кенг татбиқ этилаётир. Бу каби хайрли ишларни амалга оширишда Ҳукуматга қарашли бўлмаган "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия жамғармасининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Жорий йилнинг ўтган етти ойи давомида жамғарманинг биргина Сурхондарё вилоят филиали томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда аҳоли ўртасида тиббий саводхонликни ошириш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, қолаверса, инсонпарварлик ғояларини тарғиб этишга қаратилган 348 та тадбир ўтказилди. Шунингдек, Тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ёрдамида олис қишлоқлар, маҳаллалар ҳамда тоғли ҳудудларда истиқомат қилаётган 3 минг 905та оиланинг ижтимоий-иқтисодий шароити, оила аъзоларининг соғлиги назорат қилинди ҳамда туғиш ёшидаги аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Бундан ташқари жойлардаги соғ­лиқни сақлаш, хотин-қизлар қўмиталари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда 11 минг 890 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оилалар, ногиронлар ҳам малакали шифокорлар ёрдамида тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий текширув давомида аҳолининг эҳтиёжманд қатламига дори-дармонлар, йод ва темир моддали препаратлар ҳамда санитария-гигиена воситалари тарқатилди.

Теглар:#2013/35

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?Тиббий сабоқлар

XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?

Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор

05.06.2024160
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627