- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони матбуотда эълон қилинди.
- 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони матбуотда эълон қилинди.
- 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Кенгаш Олий Мажлис Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисини шу йил 5-6 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.
- Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик вакиллари учун БМТнинг Ўзбекистон ҳамда хориждаги тендер харидлар тизимида қатнашиш имкониятлари тақдимоти ўтказилди. Унда фармацевтика, қурилиш, мебелсозлик, босмахона ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган 60 дан ортиқ ишбилармонлик субъектлари иштирок этди.
- Сирдарё вилоятининг Эндокринология диспансерида 14 ноябрь — халқаро Диабет куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Сирдарё вилояти минтақавий филиали томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда диспансердаги беморлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга дори-дармонлар ва кийим-кечаклардан иборат мурувват ёрдамлари тарқатилди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКонституция — ҳаётимиздаги улкан ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси
Тарихда шундай кунлар, воқеалар бўладики, улар авлодлар хотирасида муҳрланиб қолади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинган кун биз учун ана шундай унутилмас сана
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
