– Биламан. Ҳеч ким яхши кўрмайдиган бувангни сен ҳам яхши кўрмайсан, – дейман набирамнинг майин сочларини силаб. Сўзларимга ҳайрон гўдак болаларча беғуборлик билан мўлтираб, кўзларимга унсиз тикилади. Катталарнинг оламига энди кириб келган фаришта, менинг гапларимдан ҳеч нарсани тушунмаса ҳам гўёки шикаста қалбимда кечаётган кечинмаларни англагандек, момиқ қўлчалари билан юзимни силаб, “буважон” деб бўйнимдан қаттиқ қучади. Бағримга сингиб худди далда бергандек, – Менга айтинг бува! Сизни ким хафа қилди. Ҳозир таъзирини бериб қўяман, дегандек бўлади паҳлавон гўё.
– Эҳ, болам-а! Қай бирини жазолайсан?! Бу ақллиларнинг ҳаммасини жазолаб бўлар эканми, кексайганингда кучинг етмай, гапинг ўтмай қолар экан, дейман иложсизликдан хўрсиниб. Ҳимоячимнинг кўзлари “ғилт-ғилт” ёшга тўлади. Биллур томчиларни орзулар қанотида покиза ният билан катталар дунёси томон парвозга шайланаётган полапон қалбининг беозор исёнидек қабул қиласан...
Фарзандларга меҳринг мавжларидан яралган гавҳар жилосидан озурда кўнглинг бирдан ёришиб, жаннат рангларига тўлиб кетади. Авлодлар келажаги ҳақидаги хавотир тўла изтиробларинг, оний бўлса ҳам таскин топади. Инсон умрининг давомийлигига иймон келтириб, азалий китобга битилган илоҳий қонунлар тартибидан норасо ақлинг лол қолади. Набиранг тимсолида олтмиш йил аввал донишманд бувасининг қучоғида шодон ўтирган маъсум қиёфангни кўргандек бўлаверасан...
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
