Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Волейбол

26.05.2017
117 марта ўқилди
Волейбол

Волейбол – юртимизда энг оммалашган спорт турларидан бири саналади. Кейинги пайтларда ёш ўғил-қизларимиз орасида ушбу спорт турига бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Муҳими, волейбол билан шуғулланган инсоннинг саломатлиги мустаҳкам, кайфияти эса аъло бўлади.

Равшан НАСИМОВ, мураббий:

– Волейбол – жароҳат олиш эҳтимоли камроқ бўлган спорт турлари қаторига киради. Бу спорт тури ўсмир ёшдаги болаларда чаққонлик, эпчиллик ҳозиржавоблик каби хусусиятларни тарбиялаш билан бирга, уларни аҳилликка ўргатади.

Асосан 9-10 ёшли болаларни тўгаракка қабул қиламиз. Баскетбол спорт турида бўлганидек, волейболда ҳам имкони баланд бўйли болаларга алоҳида эътибор қаратилади. Аммо чайир, тезкор фикр юрита оладиган, жамоавий ҳаракатланиш кўникмаларига эга бўлганлар ҳам ушбу спорт турида муваффақиятга эриша олади. Волейбол билан машқ қилаётган болалар меҳнаткаш, иродали ҳамда қатъиятли бўлиб камолга етадилар. Қолаверса, уларда вазиятнинг ўзгарувчанлигига кўникувчанлик хусусиятлари ошади. Табиатан уятчан, камгап болалар жамоада ўйнаш жараёнида тенгдошлари билан тез тил топишиб кетишади. Барча жамоавий спорт турларида бўлгани каби волейбол билан машқ қилган бола кўпчилик олдида масъулиятни ҳис қилишни ўрганади.

Савринисо Ҳакимова, педиатр:

– Барча спорт турлари каби волейболнинг чиниқтирувчи хусусиятлари бисёр. У билан шуғулланиш юрак қон-томир тизимини мустаҳкамлайди, нафас олиш тизимига ижобий таъсир қилади, танада қон айланишини яхшилайди. Бу спорт турида орагнизмдаги барча мушакларга юклама тушиб, таянч-ҳаракат тизими мустаҳкамланади, бўғимлар фаоллиги ошади. Волейбол билан машқ қилиш асносида бўғимларда қон айланиши яхшиланиб, организм фойдали озуқалар билан таъминланади. Натижада боғловчи мушак ва бўғимлар мустаҳкамланади, бақувватлашади. Бу соҳадаги оғриқлар камаяди. Волейбол умуртқа поғонасининг эгилувчанлигини ошириб, остеохондрозни олдини олиш ва унинг бирламчи кўринишларини бартараф этиши билан аҳамиятлидир. Тўп кетидан кузатиш жараёнида кўз мушаклари ҳам фаоллашади, уларнинг кўриш майдони кенгаяди.

Теглар:#2017/21

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Уй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?Спорт

Уй шароитида болаларнинг бўйи нормал ўсиши учун нима қилиш керак?

Фарзандингизнинг бўйи меъёрида бўлиши учун спорт машқларига эътибор қаратинг. Сакраш, турникда осилиш, волейбол, баскетбол спорт турларига жалб қилинг. Бола жисмоний фаоллик билан

11.10.2022144
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024974
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022332