Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Витаминлар хазинаси” салати

20.03.2014
63 марта ўқилди
“Витаминлар хазинаси” салати

Керакли масаллиқлар: ундирилган мош ниши, сариқ ва қизил булғор қалампири, помидор, лимон, қуруқ пишлоқ (фета), кўк пиёз, зайтун меваси, селдерей ҳамда петрушка кўкатлари.

Тайёрлаш: булғор қалампири ва помидорлар узун сомонча шаклида кесилади. Пишлоқни ҳам тўртбурчак шакл­ида тайёрлаймиз, кўк пиёз ва кўкатларни майда тўғраймиз. Сўнг уларни аралаштириб, 1 дона лимон мевасининг учдан бир қисми шарбатини томизамиз. Кейин зайтун ёғи ҳамда таъбга кўра туз солиб аралаштирамиз.

Мошни ундириш: ярим косача мошни обдон ювиб, сирли идишга соламиз. Уни ниш уриб чиққунича 2-3 кун илиқроқ жойда устини дока билан ёпиб қўямиз. Униб чиққан оппоқ мош поячалари салатга қўшилади.

Карам ва пишлоқли Запеканка

(тоблаб пиширилган овқат)

Керакли масаллиқлар: 400 гр. брокколи карами, 400 гр. рангли карам, 200 гр. брюссел карами (бозор пештахталарида бор), 6 дона товуқ тухуми, 500 мл. ёғи камайтирилган сут, 100 гр. қуруқ пишлоқ, таъбга кўра райҳон барглари, тимьян ва тархун кўкатлари.

Тайёрлаш: уч хил карамни қайнаган тузли сувда 10-15 дақиқа ичида пишириб оламиз. Кейин уларни совутиб, гулли шохчаларидан бўлиб қўшамиз.

6 дона тухумни сут қўшиб миксер ёрдамида суюлтирамиз, унга кўкатлардан қўшамиз. Қуруқ пишлоқни икки бўлакка бўламиз. Бир бўлагини қирғичнинг майда тишидан ўтказамиз. Иккинчи бўлагини эса кичикроқ тўртбурчак шаклида кесиб оламиз. Ундан кейин ўсимлик ёғи сурилган идишга карамларни жойлаштириб, устига тўртбурчак қилиб тўғралган пишлоқни жойлаймиз ва суюлтирилган тухум ҳамда пишлоқни қуямиз.

Теглар:#2014/12-13

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.20241122