
Бугунги техника асрида етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган кишиларнинг деярли 90 фоизи уяли алоқа воситасидан кенг фойдаланмоқда. Аввалига фақат мулоқот воситаси сифатида кашф этилган телефоннинг вақти келиб шу даражадаги мукаммал технологияга айланиб кетишини ҳатто ушбу янгилик ихтирочисининг ўзи ҳам ўйламаган бўлса керак…
Кундан кунга ташқи кўриниши, имконият даражаси кенгайиб бораётган уяли алоқа воситалари бевосита ҳаётимизнинг, турмушимизнинг муҳим бир бўлагига айланаётгани ҳеч биримизни ажаблантирмай қўйди. Унинг кўз кўриб, қулоқ эшитмаган салбий жиҳатлари ҳам намоён бўлиб, кўпчиликни гангитиб қўяётгани ҳам бор гап.
Биргина мисол: ижтимоий тармоқ орқали танишиб қолган йигит ва қиз орадан бир ой ўтар-ўтмас шунчалар яқин бўлиб кетишдики, виртуал оламда улар гўё эр-хотинга айланишди-қолишди. Ёзишмалар мавзуси шу қадар очиқ ва ошкора бўлиб, ўртадаги ҳаё тушунчаси на йигитнинг ва на қизнинг эсига келмади. Бир-бирини обдон “синаган” ёшлар учрашув белгилашди. Юз кўришганларида эса… даҳшатдан қотиб қолишди. “Telegram”даги профилига дунё гўзалларидан бирининг суратини қўйиб, барчанинг эътиборини қаратишга чоғланган қиз, Голливуднинг энг машҳур киноактёри расмини “асосий танишув чеҳраси” сифатида виртуал оламга жойлаштирган йигит… ака-сингил бўлиб чиқишди?!.
Бундай вазиятда асл айбдор ким? Тирикчилик ортидан фарзандларига керагича вақт ажрата олмаётган ота-онами ёки уларнинг ишончини суиистеъмол қилаётган нобакор фарзандларми?
Масаланинг яна бир томони бор. Бу ёшларнинг билиб-билмай қилган хатосини бебошликка йўйсак, мустақил ҳаётга қадам қўйишга улгурган, бир-икки нафар фарзандли ёш ота-оналарнинг виртуал оламда номаҳрам эркагу аёллар билан топишиб олишига нима дейсиз? Улар дилбандларини четга суриб қўйиб, реал ҳаётдаги бахтини виртуал оламнинг номаълум, оний ҳою-ҳавасларига алмашиши тўғримикан?! Бўйнида рўзғор масъулияти бўла туриб, ижтимоий тармоқлардаги дугоналари билан куни бўйи вақтини бесамар ўтказадиган, шахсий сирларини ҳам суратлари билан бўлишадиган келинчакларга беихтиёр “Сен ўзи турмушга чиқдингми ё бировларга ўзингни, сепингни кўз-кўз қилиш учун оила қурдингми?”, деб юборгинг келади.
Ёши улуғ онахонларимиз аёл киши уйнинг файзи, саранжом-саришталигига жавобгардир, деб уқтиришган болалигимиздан. Яна шуни ҳам таъкидлашганки, оналар уйнинг кўрпаси, ҳар қандай вазиятда ўз қўрғонидаги вазиятни бировларга овоза қилмай, ортиқча ошкораликка берилмай ҳал этиши лозим. Шу нуқтаи назардан фикр юритсак, телефондан қай тарзда, нима мақсадда фойдаланиш инсоннинг ўзига боғлиқ. Ахир ҳеч биримизга сир эмаски, китобларнинг электрон вариантини телефонига юклаб олишдек қулайликлар мавжуд, бу орқали киши ҳам вақтини сермазмун ўтказади, ҳам дунёқарашини кенгайтиради. Мавжуд имкониятга нотўғри ёндашув эса асло яхшилик келтирмайди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
