Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Вегетатив дистония синдроми нима?

19.05.2021
176 марта ўқилди
Вегетатив дистония синдроми нима?

Бу ташхис врачлар томонидан кўп қўйилади. Беморлар ҳам бу касаллик қандай дард экан деб қизиқиб юришади. Шу ҳақда маълумот бериб ўтсак. Вегетатив дистония синдроми юрак тез уриб кетиши, қизиб ёки совиб кетиш, кўп терлаш, қўрқув ва хавотир, уйқу бузилиши, жиззакилик, бош оғриғи, бош айланиши каби белгилар билан намоён бўлувчи касаллик. Касалликнинг эски номи «нейроциркулятор дистония» бўлиб, ёшлар орасида кўп учрайди. Бундай беморларнинг қон босими кўпинча паст юради, юраги тез уради, тўйиб нафас ололмайди, худди ҳаво етмагандек туюлади, қорни ғўлдираб юради, тез-тез сийишга боради, жинсий совуққонлик пайдо бўлади. Уларда юрак санчишлари кўп кузатилганлиги боис, доимо ЭКГ аппаратига тушиб юришади. Бироқ юрак касаллиги аниқланмайди ва бу ҳолат асаб билан боғлиқлиги маълум бўлиб қолади. Юрак соҳасидаги оғриқлар санчувчи, куйдирувчи ва сиқувчи хусусиятга эга.


Беморнинг жаҳли чиқса, қорачиқлари кенгайиб кетади, юраги дукиллаб ура бошлайди, қон босими тушиб кетади, боши айланади, кўнгли айнийди, қулоқлари шанғиллайди ва битиб қолади. Уларда ҳаво етишмай бўғилиб қолиш, томоқда бирор нарса бордек ҳолатлар кўп кузатилади. Аксарият беморларда чуқур хўрсиниб қўйишлар пайдо бўлади. Одамлар гавжум ва ҳавоси димиққан жойлар уларга ёмон таъсир қилади, совуққа ҳам чидамсиз бўлишади. Тунда иккала оёғи безовта бўлиб, ухлай олмай чиқиш ҳам учраб туради. Тонг ёришиши билан оёқлардаги безовталик ўтиб кетади. Бундай беморлар эрталаб уйғонганда юз-кўзлари бир оз шишган ва кўзлар таги салқиган бўлади. Баъзида аёллар «Шишиб кетаяпман» деб, сийдик ҳайдовчи дорилар ичиб юришади. Қориннинг пастки қисми оғриб туриши, ичак фаолияти бузилиши, овқатнинг қийин ҳазм бўлиши ҳам кузатилиб туради.

Бу касалликда беморнинг кайфияти тез-тез бузилиб туради ва арзимаган нарсага жаҳли чиқади, ҳиссий портлашлар тез-тез кузатилиб туради, атрофдаги воқеалардан доимо норози бўлиб юради. Баъзида депрессияга тушиб, ҳеч ким билан гаплашмай қўяди, ҳеч нарсадан қониқмайди. Асоссиз қўрқув ва хавотир, ақлий ва жисмоний ишларга хоҳиш йўқлиги, паришонхотирлик ва хотиранинг панд бериб юриши вегетатив дистониянинг доимий ҳамроҳидир.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330