Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Вазн ортишига сабаб бўлувчи маҳсулотлар

24.08.2017
78 марта ўқилди
Вазн ортишига сабаб бўлувчи маҳсулотлар

Баъзи маҳсулотлар фойдали озиқ моддаларига бой бўлиши билан бирга, вазн ортишига ҳам олиб келади. Қуйида улар ҳақида маълумотларга эга бўласиз.

Гўштли шўрвалар сувига гўшт таркибидаги ёғлар эриб қўшилади. Унинг таркибидаги холестерин қовурилган картошкага нисбатан камроқ бўлади. Шундай бўлса ҳам, гўштли шўрва ўрнига сабзавотли шўрваларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Улар соғлиқ учун фойдали ва ортиқча вазнга сабаб бўлмайди.

Қовурилган тухум таркибида қатор витаминлардан ташқари, темир, селен, калий ва фосфор элементлари мавжуд. У нонушта учун жуда яхши таом. Лекин битта тухум калорияси 150–160 ккал эканлигини унутманг. Тухум сариғида ёғ ишлаб чиқарувчи моддалар бўлади. Агар ҳар куни 2–3 донадан қовурилган тухум истеъмол қилсангиз, кундан кунга семириб борасиз. Эслатма: Тухум сариғини емасдан, фақат оқ қисмини ейиш эса вазн камайишига ёрдам беради.

Писта-бодом. Писта нафас олиш йўллари ва овқат ҳазм қилиш тизими касалликларини даволашда тавсия қилинади. Бодом эса юрак касалликларига йўлиққанлар учун фойдали. Лекин улар жуда калорияли маҳсулот саналади (100 граммида 555 ккал).

Каша билан нонушта қилиб тушликкача тўқ юриш мумкин. Унинг яна бир яхши томони – тез тайёр бўлади. Лекин у энергияга эмас, ёғга айланади. Бундай пайтда бир неча соатдан сўнг очлик ҳисси пайдо бўлади ва яна тамадди қилишга тўғри келади.

Қуруқ мевалар жуда фойдали. Кўп парҳезшунослар янги мевадан кўра қуритилгани яхшироқ бўлишини тасдиқлайди. Лекин унинг таркибида сув йўқ, шунинг учун калорияси ҳам ҳўл меваникидан 5 баробар юқори бўлади. Шундай экан, 10 грамм туршакни истеъмол қилиш, 50 грамм янги ўрик ейишга тенг эканини унутмаслик керак.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592