Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ватан ҳимояси – мардлар фарзи

22.01.2014
48 марта ўқилди
Ватан ҳимояси – мардлар фарзи

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари давлат музейида Қуролли Кучларимизнинг 22 йиллигига бағишланган “Ватан ҳимояси – мардлар фарзи” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги фахрийлар Марказий кенгаши аъзолари, ҳарбий хизматчилар, Тошкент Олий умумқўшин қўмондонлик билим юрти курсантлари ҳамда Тошкент Ахборот технологиялари университети махсус факултет курсантлари иштирок этди.

Анжуманда сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида мамлакатимизда Ватанимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашга қодир, ҳар томонлама ривожланган, замонавий қурол-яроғ ва техникага эга миллий армиямиз шакллантирилганини таъкидладилар. Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ҳамда замонавий ахборот-компютер технология ва интеллектуал билимларни пухта эгаллашларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги тўғрисида сўз юритилди.

Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ўтказилган “Посбониман муқаддас юртнинг” номли шеърият танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

– Ватан ҳимоячилари куни нафақат ҳарбийлар, балки бутун халқимизнинг улуғ байрамидир. Чунки дунёда Ватан ҳимоясидан муқаддас, шарафли иш йўқ, – дейди танлов ғолиби, Шимолий-ғарбий округ ҳарбий хизматчиси Дилноза Сулаймонова. – Менинг энг олий мақсадим – Ватанимга садоқат билан хизмат қилиш.

Теглар:#2014/3

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Тиббиёт ходимлари фаолияти касаба уюшмалари  ҳимоясидаСаломатлик

Тиббиёт ходимлари фаолияти касаба уюшмалари ҳимоясида

Ўтган йил соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари учун ҳақиқий синов йили бўлгани ҳеч кимга сир эмас. Дунё тиббиёт ходимлари меҳнат фаолиятидаги энг мушкул дамларни бошдан кечирди. Пандем

23.04.2021206
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362