Ватан, қучоғингдан лолалар тердим,
Ҳар баҳор бағрингда қўшиқлар айта.
Бойчечакдек кулиб, севиб улғайдим
Ҳар сўзинг қатлида туғилдим қайта.
Сен фалак-Темурнинг кўзига ботган
Ҳазрат Навоийсан- сўздаги ёғду!
Сен қамар-беором Ҳинд сори ётган
Заҳриддин Бобурсан, кўкдаги мангу!
Нидосан, Беҳбудий бўғзидаги оҳ,
Сен Усмон кўксида ёниқ бир бардош!
Фитратнинг қаламда қолган кўз ёши
Сен Чўлпон бағрида ботмаган қуёш!
Қизингман, жафокаш кўксингдан парча
Ойдек тунларингда бўлолсам бедор.
Қалбим уйғоқ магар ҳар нафасингда
Демакки, яшашга менинг ҳаққим бор!
Ватан, қучоғингдан лолалар тердим,
Ҳар баҳор бағрингда туғилдим қайта.
Сени кўзим дедим, офтобим дедим
Бойчечакдек кулиб, қўшиқлар айта!
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
