Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ВАФО ВАСАДОҚАТ КУЙЧИСИ

06.03.2013
70 марта ўқилди
ВАФО ВАСАДОҚАТ КУЙЧИСИ

Ўзбек адабиётининг йирик намоёндаси Зулфияхоним шеъриятида буюк эрк, буюк бахт, вафо мавзулари билан бир қаторда ватанпарварлик, она табиатнинг моҳирона чизгилари, она тупроқ қўшиқлари, оналик фахрияларига кенг ўрин берилган. У кўклам жарчиси, тонг куйчиси бутун ҳаётини, билимини шеъриятга бағишлаган. Фарзанд камолини дилдан тилаган онаизор кечинмаларини ҳаққоний тасвирлаган шоиранинг шеърларида ёш авлоднинг соғлом, етук ва комил инсон сифатида вояга етишига кенг ўрин берилган. Зулфияхоним қалби пок, меҳридарё аёл, вафодор ёр, севимли бека сифатида ўзбек хотин-қизларининг ёрқин тимсоли. Эл севган шоиранинг жарангдор овози, жўшқин шеърлари ҳамон ўқувчи қалбини ҳаяжонга тўлдириб янграб турибди.

ФАРЗАНД

Нега севмай, эркалаб ўпмай,

Нечун демай уни ҳаётим?

Нега демай кўзимнинг нури,

Сўзлаганда қандим, новвотим?

Ширин экан фарзанд, у билан

Оилага кирар экан жон.

Кўзи кўзга тушиши билан

Меҳри болқир экан бепоён.

Иқбол бўлиб кўзинг олдида,

Кундан кунга топаркан камол,

Не бахт, тоза ҳаёт боғингда

Ўсса тоза, бебаҳо ниҳол.

У бор ерда қайғу ва ҳасрат

Ҳаётингга бегона экан.

Қани айтинг, фарзанддан қиммат

Бу дунёда нима бор экан?

О...фарзандим, кўзим нурисан,

Менга сендай бўла олур ким?

Сен ҳаётим, сени кўраркан,

Дилда беҳад жўшади меҳрим.

Қора кўзларингга қарайман,

Унда борлиқ бўлар намоён.

Менинг бахтим ёрқин, бетумон

Жилваланиб кўринар аён.

Ширин сўзинг, чексиз меҳринг бор,

Қилиғингда бир олам ором.

Сен билан дил чиройли гулзор,

Қўшиғимга туганмас илҳом.

Сен ўс – соғлом, беқайғу, эркам,

Муҳаббатим бошингга соя,

Мен бахтиёр алла айтайин,

Теглар:#2013/9

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353