V Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида 28 та медал билан умумжамоа ҳисобида учинчимиз

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида V Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг кечаги кунги баҳсларида спортчиларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 12 та бронза медалини қўлга киритишди. Терма жамоамизга ягона олтин медални енгил атлетикачимиз Надия Дусанова тақдим этди.
Баландликка сакраш секторида Дусанова энг яхши натижа билан шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Атлетчимиз 1.86 натижани қайд этди ва олтин медаль соҳибига айланди. Яна бир ҳамюртимиз Сафина Саъдуллаева эса кумуш медал билан тақдирланди.
Анъанавий курашда -63кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган спортчимиз Дилафруз Мамажонова финалгача етиб борди ва финалда мезбонлар вакили Гулнар Хайтбаевага 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Якунда спортчимиз Осиё ўйинларининг кумуш медали соҳибига айланди.
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ашхободдаги мусобақанинг илк турида БАА билан беллашди. Ўйинда катта устунликка эга бўлган футзалчиларимиз рақиб устидан 5:1 ҳисобида ғалабага эришди.
Медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон спорт делегацияси 3 та олтин, 5 та кумуш, 20 та бронза жами 28 та медал билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.
Туркманистон терма жамоаси 29 та олтин, 21 та кумуш, 12 та бронза жами 62 та медал жамғариб улгурди ва улар ҳозирча пешқадам. Эрон терма жамоаси 12 та медал билан иккинчи ўринни банд этган. Улар ҳисобида 4 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза медали бор.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
