Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Узум иммунитетни мустаҳкамлайди

21.11.2016
77 марта ўқилди
Узум иммунитетни мустаҳкамлайди

Узум таркибида инсон организми учун зарур бўлган жуда кўп моддалар мавжуд. Мутахассисларнинг таъкидлашича мазкур мева нафақат саломатликни тиклайди, балки киши кайфиятини кўтарувчи хусусиятга ҳам эга.

Мазали мева қадимда ҳам машҳур бўлган. Ҳозирда Европа ва Жанубий Америкада узумнинг йирик экин майдонлари мавжуд. Ундан мазали десертлар тайёрланади ҳамда турли касалликларни даволаш мақсадида ишлатилади.

Қизил ва қора рангли узум инсон организмига куч ва қувват бахш этади. Бугунги кунда ундан косметология, тиббиёт, вино ишлаб чиқариш саноатида ҳам кенг фойдаланилмоқда. Бу меванинг косметик хусусияти ўзига хос. Эътиборлиси, энг замонавий ва қиммат косметик воситалар таркиби айнан узум данакларидан тайёрланади. Бу каби воситалардан фойдаланиш юз ва бадан терисини силлиқ ва ёш ҳолатда сақлашга ёрдам беради.

Узум чарчоқ ва руҳий сиқилиш билан курашади. У минерал ва витаминларга бой. Хусусан, ушбу мева таркибида РР ва В, С гуруҳига мансуб барча витаминлар ҳамда рух, мис, фосфор, кремний, натрий ва темир каби минерал моддалар мавжуд.

Узумнинг калорияси жуда юқори. 100 гр мева таркиби 65 килокалорияга эга. Ундаги минераллар инсон организмини барча керакли моддалар билан таъминлайди.

Айниқса, мева таркибига кирувчи фоли кислотаси танада қон айланиш фаолиятини яхшилашда муҳим аҳамиятга эга. Фойдали аминокислоталар эса моддалар алмашинуви жараёнида фаол иштирок этади. Таркибидаги бета-каротин – кўриш қобилиятини яхшиловчи ва бир қанча кўз касалликларига қарши курашувчи восита саналади.

Узумнинг данаги ҳам фойдали хусусиятларга эга. Ундан қилинган шарбат организмни керакли куч ва энергия билан таъминлайди. Бу мевани доимий равишда истеъмол қилиш иммун тизимини мустаҳкамлашга катта ёрдам беради. Қолаверса, узум бош миянинг ишлаш жараёнини фаоллаштиради, айниқса, доимий равишда ақлий меҳнат билан шуғулланувчи инсонлар учун унинг фойдаси жуда катта.

Эрталаб ичилган бир стакан узум шарбати кун давомида инсон организмини муҳим бўлган барча витаминлар билан таъминлайди. Айниқса, бу мевани нафас аъзолари сиқилишидан азият чекувчи инсонлар тановул қилишлари тавсия этилади. Шунингдек, узум балғам кўчириш ва микробларга қарши курашувчанлик хусусиятига ҳам эга. Ўпка яллиғланиши, плеврит, бронхит, астма (зиққинафас) касалликларида яхши фойда беради. У жигар ва буйрак фаолиятининг ишлаш жараёнига ижобий таъсир этади. Қолаверса, қабзият, меъда фаолиятининг бузилиши, овқатдан заҳарланишда ҳам даво мақсадида ишлатилади. Бу шифобахш мева хавфли ўсма касалликларига қарши муҳим восита. Мигрень (миянинг ярмидаги оғриқ), сурункали асаб бузилишлари, депрессия (руҳий тушкунлик), асоссиз қўрқувлар натижасида юзага келувчи асаб фаолияти билан боғлиқ касалликларда узумни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Теглар:#2016/46

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Иммунитетни қандай кўтарамиз?Саломатлик

Иммунитетни қандай кўтарамиз?

Иммунитет тизими заифлашганда унинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим? Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган

05.04.2024268
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132