Уйқусизлик кичкинтойларда иммунитет пасайишига олиб келиши мумкин
Инсон улғайгани сари уйқу соатлари камайиб боради. Гўдаклар бир кеча-кундузнинг учдан икки қисмини уйқу билан ўтказса, кексаларда эса 7 соат уйқу етарли ҳисобланади.
Чақалоқларнинг хотиржам ухламаслигига кўпгина салбий омиллар сабаб бўлиши мумкин. Нотўғри овқатланиш, қориндаги санчиқлар, грипп,ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекция)лар билан оғриш ёки бошқа хасталикларга чалиниш, шунингдек, ҳаддан зиёд инжиқлик қилиш ҳам улар уйқусини ёмонлашишига олиб келади. Фарзандининг тўйиб ухламаслиги ота-оналарнинг кайфиятига ҳам салбий таъсир этади. Кун давомида кичкинтой инжиқланиб, хархаша қилса, унинг иштаҳаси йўқолади. Натижада миттивойни овутиш анча қийин кечади. Мактаб ёшидаги болаларда эса тўйиб ухламаслик натижасида сурункали толиқиш кузатилади. Уларда дарсларни ўзлаштириш ва диққатни жамлаш қийин кечади. Тўйиб ухламаслик оқибатида миянинг фаоллиги сусаяди. Бу салбий ҳолат эса бош оғриғи, иммунитетнинг пасайиши хотиранинг сусайиши, беҳолликка олиб келади.
Катталар учун тавсия этилган вақт етти соатдан тўққиз соатгача бўлса, болаларнинг ақлий ва жисмоний ривожланишлари учун янада кўпроқ уйқу талаб этилади. Кўпинча ёш болаларни қанчалик уйқуга муҳтожлигини билиш қийин.Ота-оналар эса фарзандларининг бир кеча-кундуз давомида қанча вақт ухлаши кераклигини билишлари лозим.
Лондондаги Миллпонд болалар уйқу клиникаси уларнинг уйқу вақтлари бўйича қуйидагиларни тавсия қилади:
- 2 ёшли болалар учун 13 соат.Бу вақтнинг 1,5 соатини улар кундузи ухлаб ўтказиши керак.
- 3 ёшли болалар учун 11-12 соат. Қолаверса, бу ёшдаги кичкинтойлар тушликда 45 дақиқа мизғиб олишлари шарт.
- 4 ёшли болалар эса йўриқномага кўра кундузи мизғиб олишлари шарт эмас, аммо, кечки уйқу 11 соату 30 дақиқа бўлиши лозим.
- 5 ёшли болаларга 11 соатлик уйқу кифоя.
- 6 ёшда эса бу физиологик жараён 10 соат 45 дақиқани ташкил этади.
- 7-10 ёшда уйқунинг умумий ҳисоби 10 соат 30 дақиқа давом этиши даркор.
- 10-12 ёшгача уйқу 10 соату 30 дақиқани ташкил этади.
- 13-16 ёш, яъни ўсмирлик даври учун 9 соат 15 дақиқадан 10 соатгача тиниқиб ухлаш тавсия этилади.
- 17 ёшдаги болалар учун эса 8 соатдан 10 соатгача ухлаш зарурлиги таъкидланди.
Кичкинтойларнинг тиниқиб ухлашлари учун кечки овқатдан кейин уларни сайр қилдириш ва илиқ ваннада чўмилтириш ҳам яхши самара беради. Улар ётоғининг ҳарорати меъёрда бўлиши, уйқунинг яхши бўлишини таъминлайди. Бундан ташқари болаларнинг ётоғи ўта юмшоқ ёки қаттиқ бўлиши ҳам уйқунинг нормал бўлмаслигига олиб келиши мумкин. Шунингдек, фарзандингиз ухлашидан олдин уларга қизиқарли эртак ва ҳикоялар айтишга ҳаракат қилинг. Бу билан сиз дилбандингиз хотирасини яхши ривожланишига, унинг тўйиб ухлашига замин яратасиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликИммунитетни қандай кўтарамиз?
Иммунитет тизими заифлашганда унинг олдини олиш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш лозим? Аввало, шўр, аччиқ ва ёғли таомлардан тийилиш зарур. Таркибида шакар ва кофеин бўлган
Иқтисод“Қувноқлар ва зукколар”: ким ғолиб?
Сингапурнинг Тошкентдаги Технология-менежмент ва коммуникациялар (ТМС) институтида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг факультетлараро босқичи бўлиб ўтди. Унда “Иқтисод” ва “
ТабобатҚандай ҳолатда ўт-тош касаллигини операциясиз даволаш мумкин?
Ўт пуфаги – овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим аъзоларидан бири. Шу сабабли унда кузатиладиган муаммолар организм фаолиятига салбий таъсир этади. Айниқса, ўт пуфагида ҳосил бўладига
