
Уйқу бузилишларининг сабаблари ва турлари кўп бўлиб, уларнинг доимий учрайдиган 2 хил тури билан таништириб ўтсак. Булар нарколепсия ва инсомниядир.
Нарколепсия – кўп ухлаш демакдир
Нарколепсия – бир неча кунлаб уйқуга кетиш билан намоён бўладиган патологик ҳолат. Бундай бемор тўсатдан уйқуга кетиб, 2-3 кун ва ундан ҳам узоқ муддат ухлаб ётаверади. Улар кундуз куни ҳам, кечаси ҳам уйғонишмайди.
Асосий сабаблари. Бу ўткир стресс ва руҳий касалликдир. Баъзида бош миянинг яллиғланиш касалликлари (энцефалит) ва бош мия жароҳатлари ушбу касаллик сабабчиси ҳисобланади.
Белгиси ва кечиши. Кундуз кунлари тўсатдан уйқуга кетиб, бир неча кунлар ухлаб ётиш, тунги уйқу режимининг бузилиши, алаҳсирашлар, хотира бузилишлари, баъзида тутқаноқ хуружлари, қотиб қолишлар, хулқ-атвор бузилишлари.
Давоси. Нарколепсия билан касалланган беморни психиатр даволайди. Бунинг учун ушбу беморда нарколепсиями ёки уйқу бузилишининг бошқа турими, шуни аниқлаш лозим.
Инсомния – ухлай олмаслик
Инсомния – уйқусизлик билан намоён бўлувчи сурункали касаллик. Инсомния билан 10 фоиз аҳоли (баъзи ривожланган давлатларда 20 фоиз) азият чекади. Бемор ойлаб, йиллаб ухламайди.
Сабаблари. Ўтказилган ўткир стресс, депрессия, паркинсонизм, мигрен, энцефалит (бош мия яллиғланиши) ва бош мия жароҳатлари уйқу йўқолишининг асосий сабабларидир. Бир-икки кунга ухлай олмаслик барчамизда кузатиладиган одатий ҳол. Бундай ҳолатлар, айниқса, невроз билан касалланганларда кўп учрайди. Бироқ инсомния узоқ йиллар уйқу йўқолиши билан намоён бўладиган касаллик бўлиб, жиддий даволанишни талаб қилади.
Белгиси ва кечиши. Асосий белгиси бир неча ойлар ва йиллар мобайнида ухлай олмаслик. Бошқа белгилар кузатилмайди. Инсомния билан касалланган бемор бошқа одамлар каби ишга қатнайверади, ақлий ва жисмоний фаоллиги бошқаларникидан фарқ қилмайди. Инсомнияга чалинган баъзи одамлар тунлари яхши асарлар ёзишади, ихтиролар қилишади. Агарда инсомния билан касалланган беморда бошқа бир неврологик бузилишлар аниқланса, унда неврологик ва нейропсихологик касалликлар аниқланиши мумкин.
Давоси. Авваломбор, касаллик сабаблари бартараф этилади. Жисмоний меҳнат ва спорт машғулотлари билан шуғулланиш тавсия қилинади. Ухлатувчи дорилар 10 кун мобайнида таъсир қилмаса, уларни қабул қилиш тўхтатилади. Невропатолог ёки нейропсихологга учраб, уларнинг маслаҳатлари билан иш тутиш керак.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…
Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла
