Бизнинг оиламиз саккиз кишидан иборат. Бобом, бувим, отам,онам икки нафар опам ва укам бор.
Оиламиз анъаналар кўра ҳар бир киши ўз ишини билиб-билиб бажаради. Мен қўй-қўзиларга ўт бераман, укам бузоғига парвона бўлади, иккинчи опам ҳовли супиради. Катта опам эса сигир соғади. Онам пиширган ширчойини ҳар биримиз учун алоҳида кичик косаларга сузишга киришади. Ҳар куни эрталаб дастурхон атрофида жамул-жам бўлиб нонушта қилганимиздан сўнг, бобомнинг элга қут-барака, бизга эса омад тилаб қилган дуолари билан ҳар биримиз ўз юмушимизга отланамиз. Катта опам ота-онам билан бирга далада ишлайди. Уйдаги қолган юмушларини тезда ўринлатган опам ва онам отамнинг ортидан кенг дала сари равона бўлишади. Иккинчи опам мен ва укам ҳар кунгидай мактабга оталанамиз. Бобожоним боғ ишларига шўнғийди, бувим эса уларнинг чой ва нонидан хабардор бўлади.
Одатимизга кўра кечқурун ҳаммамиз дастурхон атрофида йиғилар эканмиз, учта кундалик бобомнинг қўлига топширилади. Улар олган баҳоларимиздан хурсанд бўлиб елкамизга қоқиб қўяди. Бобомнинг бир гапи менга жуда ёқади. “Кунингни беҳуда ўтказмабсан, баракалла болам, бўлар бола бошидан маълум”, – деб мақтаганида бўйим бир қулочга ўсгандай бўлади. Укамнику қўяверинг, бундай мақтов сўзлардан сўнг яна ҳам яхши ўқишга интилади. Опам бўлса, кундалигини қайтиб олар экан, ўз шаънига айтилган яхши сўздан секингина жилмайиб, “ҳаракат қилаяпман, бобожон”, – деб қўяди. Катта опамга ҳам мақтов сўзлари бор, улар кичиклигидаёқ дадамга эргашиб, далага чиққани боис экинлар парваришини яхши билади. Шу боис ҳам ҳовлимиз этагидаги кузги сабзи, шолғом, карамларнинг жўякларида бирон дона бегона ўт кўрмайсиз.
Отамнинг меҳнацеварлиги, онамнинг пиширган ширин таомларини айтиб қайта-қайта алқаган бувим, нимчаси чўнтагидан ёнғоқ олиб барчамизга улашади. Катталарнинг рухсати билан дастурхон атрофидан туриб дарс тайёрлашга киришамиз.
Бугун устозимиз тинчлик мавзусида баён ёзишимизни тайинлаган. Секин опамга маслаҳат соламан. Улар бўлса тинчлик уйимизда-ку, укажон, кўрмаяпсанми, – дейдилар баралла.
Кўзимни юмиб ўйга толаман. Сўнгра ўз-ўзимга дейман, ҳа-я опамнинг гаплари рост, тинчлик бобомнинг дуоларида, бувимнинг яхши болам, дея алқашларида, қўй-қўзиларнинг ҳар тонг маъраши-ю, бузоқчамнинг диконглаб югуришида. Тонг чоғи қуёшбобонинг жилмайиб туриши, оқшом чоғи эса юлдузларнинг ой атрофидаги жилвасида, уйимиз ёнидаги ариқчадан шилдираб оқаётган сув, шохларини тирговуч сари эгиб, меваларини кўз-кўз этаётган бир туп анорда экан тинчлик. Дафтар сари эгилиб шоша-пиша сўзларни ёзишга киришаман. Ёзаётган жумлаларимни бир текисда чиройли бўлишига ҳаракат қиламан. Ўзимча хурсанд бўламан. Ахир тинчлик сўзини қувонмасдан ёзиб бўлмайди-да. Оиламизни эса янаям яхши кўриб кетаман. Ёзаётган баёнимни яшасин тинчлик, бор бўлсин оиламиз, дея якунладим.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
