Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Уй ҳавосини хушбўй қилиш йўллари

04.04.2017
61 марта ўқилди
Уй ҳавосини хушбўй қилиш йўллари

Уйга киришингиз билан нафасни қайтарадиган ёқимсиз ҳидни сезишдан ёмони йўқ. Қуйидаги маслаҳатларимиз уйингизни тозалик ва поклик ҳидлари билан тўлдиришга ёрдам беради.

1) Кир ювиш машинаси учун салфеткалар

Қуритиш вақтида чойшабларга қўшиладиган хушбўй ҳидли салфеткаларни бошқа жойларда ҳам ишлатиш мумкин. Ёқимли ҳид келиб туриши учун чойшаблар сақланадиган жойга, кийим шкафларига ва ҳаво алмаштириш тешикчаларига бир-икки донадан салфеткалар қўйиб чиқинг.

2) Ваниль экстракти

Электр лампочкаларига бу экстратдан бир-икки томчи суриб қўйсангиз, лампочка ёнганида ёқимли ҳид таралади. Ёки ванилнинг нозик ҳиди бутун уй бўйлаб таралиши учун 2 чой қошиқ экстратни духовкада 20 дақиқа давомида қиздиринг.

3) Қўлбола шамлар

Қўлда қилинган шамларга қўшилган оддий маҳсулотлар — апельсин, лимон, қаҳва донлари ва долчин (корица) уйнинг энг муаммоли жойлари — ваннахона, ошхона ва ўсмирлар хонасига ёқимли ҳид бағишлайди.

4) Табиий гуллар

Уйда гуллар ҳидини яратишнинг энг оддий ва табиий йўли — гуллар ўстириш! Тувакда ўстирилган лаванда, бута гул, ялпизлар — хушбўйлик бағишлаш билан биргаликда уй ҳавосини тозалайди.

5) Эфир ёғлари

Эфир ёғлари ёрдамида уй ҳидини яхшилашнинг кўплаб усуллари бор. Махсус диффузордан ташқари, ҳаво тозалагичларига бу хушбўй ёғдан бир-икки томчи суриб қўйишингиз мумкин ёки уларни сувга аралаштириб пуркагич ёрдамида юмшоқ мебелларга ва ёстиқларга сепсангиз ҳам бўлади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330