Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Устувор, улуғвор мақсад

28.01.2014
46 марта ўқилди
Устувор, улуғвор мақсад

Ватанимизнинг янада равнақ топиши бевосита фарзандларимизга боғлиқ. Шу боис уларнинг соғлом ва баркамол улғайиши давр талабидир. Бу борада ҳар бир ота-она доим болаларининг келажагини кўзлаб ҳаракат қилади, унинг иқболини тилаб яшайди.

Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маърузасида ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни изчил давом эттириш ва юксак босқичга кўтаришга доир мақсад ва вазифаларни белгилаб бердилар.

Ушбу маърузада соғлом болани дунёга келтириш, уни вояга етказишнинг бир неча омиллари кўрсатилиб, таҳлил этилган. Жумладан, маърузада “Биринчидан, соғлом бола – аввало соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир”, дейилади. Шунингдек, бу борада соғлиқни сақлаш тизимининг ўрни ва таъсири, шу билан бирга, масъулияти катта экани, таълим-тарбия ва спортнинг ўрни, унинг таъсирини янада кучайтириш лозимлиги, фарзандларимизни соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш, давлатимиз, жамиятимизнинг эътибор марказида туриши, олиб бораётган сиёсатимизнинг устувор йўналиши бўлиб қолиши шартлиги таъкидлаб ўтилди. Қолаверса, соғлом бола тарбиясида маҳалла ва ижтимоий тузилмаларнинг муносиб ўрни ҳамда таъсири борлиги ҳақида алоҳида фикр юритилди.

Дарҳақиқат, оила мустаҳкамлиги, тотувлиги, унинг баркамол ривожланиши давлатимиз тараққиётини белгиловчи бош омиллардан бири ҳисобланади.

Шунингдек, давлат ва жамиятнинг ривожланиши, тараққий этиши учун оила ҳам маълум маънода масъул. Давлатимиз томонидан оила ва унинг субъектларига нисбатан вояга етган ва вояга етмаганликдан қатъий назар жуда кенг миқёсда моддий ва маънавий имтиёзлар берилган. Шу жиҳатдан оиланинг давлат ҳамда жамият олдидаги вазифалари қуйидагилардан иборат:

– оилани қонунда белгиланган асос ва тартибда вужудга келтириш ва уни мустаҳкамлаш;

– оиланинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий муносабатлардаги иштирокини кенгайтириш ва уни тўғри ташкил этиш;

– давлатнинг келажаги, оила меваси – соғлом болани вужудга келтириш;

– фарзандларни ҳар томонлама етук инсонлар сифатида тарбиялаш;

– ҳар бир оила аъзоларининг давлат ва жамият олдидаги фуқаролик бурчлари ва вазифаларини тўлиқ англаб етишлари зарурлигини уқтириш.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида республикада қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, “Она ва бола”, “Соғлом авлод”, “Баркамол авлод”, “Ижтимоий ҳимоя”, “Ёшлар”, “Мустаҳкам оила” ва ниҳоят “Соғлом бола йили” деб аталган йиллар ва улар бўйича қабул қилинган Давлат дастурлари, бу йўналишдаги Президент фармонлари ҳамда қарорларининг ижросини таъминлаш масалалари шу йўналишдаги ишлар яхши ташкил этилганлигидан далолат беради. Истиқлол йилларида оналар ва болаларнинг алоҳида муҳофаза субъектига айлантирилгани оиланинг мустаҳкамлигига, авлодлар давомийлигини таьминлашга, соғлом авлодни шакллантириш талабларини бажаришга ундайди.

Теглар:#2014/4

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Устувор вазифалар – амалдаТиббий сабоқлар

Устувор вазифалар – амалда

Миллий матбуот марказида Олмалик кон-металлургия комбинати (ОКМК) 2023 йилдаги фаолияти якунлари ва 2024 йилдаги устувор вазифалар мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда комби

29.03.2024164
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021336
Болажонлар мароқли дам оладиЖамият

Болажонлар мароқли дам олади

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг таътил вақтларини мароқли ўтказиш мақсадида бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда соғломл

01.07.2021143
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176