Лицейимизда спорт соғломлаштириш мажмуаси вужудга келтирилган. Стадион, катта теннис корти, баскетбол майдони, ёпиқ спорт зали, гимнастика зали, тренажёрлар билан жиҳозланган соғломлаштириш зали талабалар ихтиёрида. Шунингдек, лицейимизда 10 дан ортиқ спорт тўгараклари фаолият юритади. Тенгдошларим республика спорт мусобақаларида фаол қатнашадилар.
Ҳамкор мактаблар ўртасида Самарқанд шаҳрида футбол бўйича ўтказилган Халқаро мусобақада лицейимиз жамоаси иккинчи ўринни эгаллагани ҳам эришаётган ютуқларимиздан биридир.
Айниқса, спортнинг кикбоксинг тури бўйича ўтказилган мусобақаларда лицейимиз ўқувчилари 2010-йилда ғолибликни қўлга киритишган бўлса, 2011-йилда гимнастрада йўналиши бўйича қизлар жамоаси нуфузли ўринларни қўлга киритиб, 2- 3-даражали дипломлар билан мукофотланди.
С. Каримов, А.Омонов, каби тенгдошларим Сербия ва Қозоғистонда бўлиб ўтган Халқаро турнирда диплом олишга эришган. А. Абдуллаев спортнинг тури кумите йўналиши мусобақаларида Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Мен Украинада бўлиб ўтган 2010-йилги Халқаро кикбоксинг мусобақаларида диплом олишга эришдим.
Академик лицейимизда ўқувчиларнинг кўпгина қисми турли вилоятлардан келганлиги боис улар ётоқхона билан таъминланган. Ётоқхонада ўқувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Улар орасида соғлом турмуш тарзини жорий этиш учун билим маскани томонидан тарбиячи ва мураббийлар тайинланган. Шу билан бирга ўқитувчиларнинг ҳам кундалик навбатчилиги ташкил этилган. Ўқувчиларни лицейга олиб келиш ва олиб кетиш учун махсус автобус ажратилган. Шу қаторда кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож ўқувчилар учун лицейимизда эрталабки нонушта бепул ташкил этилган. Бундай қулайликларни яратган ҳукуматимиздан биз ёшлар миннатдормиз. Устозларимиз ўгитлари, таълим-тарбиясига амал қилган ҳолда Ватанимиз келажагига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қиламиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
