Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

УСТОЗЛАР МЕҲНАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

10.10.2014
40 марта ўқилди
УСТОЗЛАР МЕҲНАТИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Республика болалар кутубхонасида 1октябрь – "Ўқитувчилар ва мураббийлар куни" муносабати билан "Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда ўқитувчилар ва таълим тизимига, ёшларнинг мукаммал билим олиб вояга етишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди. Шу билан бир қаторда истиқлол йилларида устоз ва мураббийларни рағбатлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Ҳозирги кунда халқ таълими тизимида 390 минг 105 нафар ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Таълим самарадорлигини таъминлашда педагог касб маҳорати, унинг билим ва кўникмаси муҳим омиллардан саналади. Шу сабабли Халқ таълими вазирлиги томонидан педагоглар малакасини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Ўқитувчи ва педаогоглар орасида энг илғор тажрибаларни аниқлаш ва уларни оммалаштириш мақсадида "Йилнинг энг яхши ўқитувчиси", "Йилнинг энг яхши директори", "Йилнинг энг яхши психологи", "Йилнинг энг яхши услубчиси", "Йилнинг энг фаол маънавият тарғиботчиси", "Йилнинг энг яхши фаол маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари" ва бошқа кўрик-танловлар орқали таълим мазмунини такомиллаштириш мақсадида мукофотлар жорий этилган.

1992-2014 йиллар давомида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги жами 3 минг 594 нафар ўқитувчи ва мураббийлар турли давлат мукофотлари ва унвонлари билан тақдирланди. Шулардан 7 нафари "Ўзбекистон қаҳрамони", 110 нафари "Эл-юрт ҳурмати" ордени, 31 нафари "Фидокорона хизматлари учун" ордени, 284 нафари "Меҳнат шуҳрати" ордени, 515 нафари "Соғлом авлод учун" ордени, 374 нафари "Дўстлик" ордени, 312 нафар "Ўзбекистон халқ ўқитувчиси", 329 нафари "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўсатган халқ таълими ходими", 1 минг 356 нафари "Шуҳрат" медали, 12 нафари "Жасорат" медали ва бошқа унвонлар билан тақдирландилар.

Теглар:#2014/41

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқдаИқтисод

Дунё эътирофидаги бренд тиббиёт маҳсулотлари юртимизда ишлаб чиқарилмоқда

«CHIRANA ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонасига бир гуруҳ ОАВ ходимлари иштирокида пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар завод ишлаб чиқараётган ва миллий маҳсулот

10.08.2021126
“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?Жамият

“ИФТИХОР”ЛИКЛАР ИШЛИ БЎЛМОҚДАМИ?

Чирчиқ шаҳар “Ифтихор” маҳалласидаги 7-мактабда ёшлар ва аёлларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Маҳалладаги 278 нафар ишсиз фуқаронинг и

05.04.2021336
Бокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилдиМаданият

Бокуда Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилидаги китоби тақдим этилди

Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази лойиҳасига кўра, Озарбайжоннинг машҳур шоираси Хуршидбону Натаван асарларининг ўзбек тилига таржимаси асосидаги янг

07.10.2022234
"HAYAT Medical Centre"га пресс-тур ташкил этилдиТиббиёт олами

"HAYAT Medical Centre"га пресс-тур ташкил этилди

HAYAT Medical Centre пандемия давридаги юксак ижтимоий масъулияти учун обрўли “2020 йил бренди” мукофотини қўлга киритган энг яхши клиникалардан биридир. Жорий йилнинг 22 май куни

29.06.2021198