Ҳар бир устоз учун шогирдининг камолини кўриш бебаҳо бахтдир. Самарқанд давлат университетида бўлиб ўтган тадбир ҳам ана шу мавзуга бағишланди.
Олий ўқув юрти профессор ва ўқитувчилари ҳамда университетни 1983 йилда тамомлаган собиқ талабалар иштирок этган "Шогирд камоли – устоз жамоли" мавзуидаги учрашувда сўзга чиққан Самарқанд давлат университети профессори Бекмурод Йўлдошев ўз сўзида мазкур ўқув даргоҳи мустақил Ўзбекистоннинг тараққий этишига керакли кадрлар етказиб бераётганини алоҳида таъкидлади.
– Бундай учрашувлар, устозлар ва шогирдлар ўртасидаги риштани янада мустаҳкамлашга, қолаверса улар ҳамкорлигидаги илмий изланишлар юзасидан ўзаро фикр алмашишга замин яратади, – дейди доцент Роҳила Сувонова.
Университет қошида фаолият юритаётган "Шалола" гуруҳи ижодкор талабалари ўзларининг шеърлари билан даврага файз бағишлади. Тадбир иштирокчиларининг кўҳна ва навқирон Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, қадим обидалари ва табаррук қадамжолари бўйлаб қилган саёҳатлари уларда катта таассурот қолдирди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
