Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Устози яхшининг устами яхши

25.09.2014
48 марта ўқилди
Устози яхшининг устами яхши

Устоз борки, ҳаёт мунаввар. У бир маёқдирки, бизни мудом маънавиятга, маърифатга чорлаб туради. Йўқ, устоз қуёш! Унинг қалб нури, меҳрининг тафти она-заминни, инсониятни тириклик лаззатидан баҳраманд этади. Кишиларни доим эзгу ўй, эзгу фикр билан яшашга ўргатади.

Қачонки устоз сўзини эшитганимда кўз олдимга Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети “қорақалпоқ тил билими” кафедраси профессори, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги Абатбай оға Даўлетов келади.

– “Бўлар бола бошидан” деганларидек, у мактабда ўқиб юрган пайтлариданоқ ўзининг ўткир зеҳни ва изланувчанлиги билан тенгдошларидан ажралиб турарди. Олийгоҳда таҳсил олиш жараёнида ҳам устозлари унинг билими ва ғайратига қойил қолишарди. Шу боис ҳам у олийгоҳни имтиёзли диплом билан тугатди, – дея эслайди унинг болаликдан бирга ўсган дўсти Тилеўбай оға Ҳамзеев.

Шунингдек, илмга, билимга бўлган қизиқишлари уни Киев ва Санкт-Петербург шаҳарларига етаклаб борди. У ерда тилшунослик бўйича таниқли олимлардан илм сирларини ўрганди. Масалан, Санкт-Петербург университетида аспирантурада таълим олаётган даврларида М.Матсуевич, Л.Зиндер, Ю.Маслов, Л.Бондарко, ва Л.Вербицкаялардан умумий тил билимидан, академик А.Конов, профессорлар А.Щербак ва С.Ивановдан эса туркология фанлари бўйича дарслар олди. Натижада 1972 йили “Ҳозирги қорақалпоқ адабий тилининг вокализми (эксперименталь-фонетик тадқиқот)” мавзуида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Ундан кейин ўзи таълим олган институтга келиб, ўзининг илмий ва педагогик меҳнат йўлини бошлашга киришади.

Меҳнат фаолияти давомида илмий ишни ҳам тенг олиб борган Абатбай оға 1994 йили Алмати шаҳрида “Ҳозирги қорақалпоқ адабий тилининг товуш тузилиши” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади. Шу билан бирга олий ўқув юртлари талабалари ва ўрта махсус билим юрти ўқувчилари учун ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги муассасалар ўқувчилари учун услубий қўлланмалар, дарсликлар яратишда ҳам фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, Абатбай оға Даўлетов шогирдлар тайёрлаш борасида ҳам ўзига хос мактаб яратган. Ниҳоятда жиддий ва қаттиққўл, ҳар бир ишга масъулият билан ёндашадиган устозни шогирдлари жуда эъзозлашади. Шогирдлари орасидан фан докторлари, профессорлар, фан номзодлари ва доцентларнинг мавжудлиги бунга ёрқин далилдир.

Абатбай оға доимо устозларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни шогирдларига ҳам таъкидлаб келади. Зеро, “Устоз отангдек улуғ” деган нақлга амал қилиб яшаш инсоннинг зийнатидир дейди олим. Ўзи ҳам ҳамиша мактабдаги устозлари Елмурат Хожамуратов, Емберген Еримбетов, Ҳилал Муятдинов, Атабай Дошетовларнинг номларини, олийгоҳдаги Кошербай Бердимуратов, Айтжан Есемуратов, Досжан Насиров, Сражатдин Ахметов каби устозларини тез-тез тилга олади.

“Устози яхшининг устами яхши” деганларидек, олимнинг олийгоҳда бирга ўқиган курсдошлари ҳам Абатбай оғага ўхшаган ўзига яраша обрўга эга улуғ устозлар бўлиб етишиб чиқди. Масалан, курсдошларидан элга таниқли публицист ва ёзувчи Абдимурат Атажанов, Ўзбекистон халқ муаллими Р. Уснатдинова, олим Серимбет Сейтимбетов, шунингдек бошқа курсдошлари ҳам жамиятимизда ўз соҳалари бўйича эл-юртга танилган фидойи инсонлардир.

Олимнинг меҳнатларини эътиборга олган ҳолда унга 1992 йили “Қорақалпоғистон Республикаси фан арбоби” мукофоти берилди. 1995 йили эса Ўзбекистон Фанлар Академиясининг академиги бўлиб сайланди. 2012 йили унинг 70 ёшга тўлиши муносабати билан университет миқёсида улкан илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Теглар:#2014/39

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353