Биринчи синфга қадам қўйган болага назар солсангиз, унинг юз-кўзидан мамнуният акс этиб туради. Болакайнинг билим сари қўйган илк қадами, уни ҳайратга солиб, бир зумда барча-барчасини билиб олгиси, сирли кўринган оламнинг бўй-басти билан англагиси келади. билимга чанқоқ ўқувчининг қизиқиш ва иштиёқини дарҳол англаб, унга қанот бўлишда эса биринчи устознинг тутган ўрни беқиёсдир.
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 270-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Сайёрахон Холиқова ана шундай меҳридарё инсонлардан. У 26 йилдан ортиқ педагогик фаолияти давомида юксак билими, педагогик маҳорати билан шогирдлари қалбидан чуқур ўрин эгаллади. Устоз ўқувчиларга таҳсил бериш билан бир қаторда, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида ҳам фаолият олиб боради. У 2012–2013-ўқув йилида “Йил маънавият тарғиботчиси” кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичида фаол иштирок этди. Шунингдек, 2012-йил “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Устоз мактабдаги фаолиятидан ташқари Чилонзор туманидаги “Бешёғоч” маҳалласида маслаҳатчи лавозимида иш олиб боради.
– Боланинг ёмони бўлмайди. Аксинча тарбияда сусткашликка йўл қўйган ота-она ёки устоз бўлади, – дейди Сайёрахон Холиқова. – Бошланғич синф муаллими ҳар бир ўқувчини ўз фарзандидек севиши, уларни диққат билан тинглай олиши лозим. Шундагина бола унга қалбини очади. Ўқувчида устозига ҳурмат, кишиларга ишонч, завқ билан ўқиб-ўрганиш ҳисси уйғонади. Ўқитувчининг вазифаси болага билим бериш, уни юртга муносиб фарзанд этиб тарбиялашдир. Бу йўлда у ҳар бир дарсга пухта ҳозирлик кўрса, кўргазмали воситалардан кўпроқ фойдаланса, албатта муваффақиятга эришади. Бугун мамлакатимизда таълим тизимига қаратилаётган эътибор, ўқитувчиларга яратиб берилаётган имкониятларни кўриб, шу кунларга шукрона айтаман.
Келажагимиз бўлмиш ёшларнинг мустақил ҳаётда ўз ўрнини топиб, эл корига ярайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, уларга илк қалам тутишни ўргатаётган фидойи муаллимларга боғлиқ. Зеро, устоз – Ватан бунёдкорларининг тарбиячисидир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
