Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

USAIDнинг озиқ-овқат кўмаги кимларга тарқатилади?

01.07.2021
290 марта ўқилди
USAIDнинг озиқ-овқат кўмаги кимларга тарқатилади?

Миллий матбуот марказида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги  ва Халқаро тараққиёт агентлиги масъуллари иштирокида матбуот анжумани ўтказди.

Таъкидланганидек, Америка Қўшма Штатлари Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали қиймати қарийб 400 минг долларлик 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини Ўзбекистонга етказиб берди. Келтирилган юк тўйимли сабзавотлар ва дуккаклилар аралашмасидан иборат бўлиб, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя муассасалари ва ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади.

– Бир юз ўттиздан зиёд соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ёрдам муассасаларидаги, жумладан, “Cоvid-19” бўйича карантин хизматларини кўрсатаётган, кўп дори-дармонларга чидамлилиги бор сил касалига чалинган беморларга узоқ муддатли ёрдам бераётган мамлакатдаги 30 мингдан зиёд энг ёрдамга муҳтож фуқаролар, болалар уйлари ва психиатрик муассасалар мазкур ёрдамни олади, – деди “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Бошқаруви раиси ўринбосари Нозимжон Мўминов.

  •  Мазкур дастур Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги овқатланиш сифатини яхшилаш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламида соғлом ва самарали турмуш кечириш учун зарур бўлган етарли миқдордаги хавфсиз ва тўйимли озиқ-овқати бўлишини таъминлаш борасидаги доимий ҳамкорликни намойиш этади, – деди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Микаэла Мередит. – 2010 йилдан буён USAIDнинг озиқ-овқат кўмагини бериш халқаро ҳамкорлик дастури доирасида қиймати 3,5 миллион доллардан зиёд 1300 тонна озиқ-овқат ёрдами Ўзбекистонга етказиб берилди. Беғараз ёрдам сифатида берилган бу озиқ-овқат маҳсулотлари Aмериканинг “Resource and Policy Exchange” нотижорат ташкилоти томонидан “Соғлом авлод учун”  халқаро хайрия фонди билан ҳамкорликда тарқатилади.

Ўзбекистонга яқинда келтирилган бу гуманитар ёрдам AҚШнинг соғлиқни сақлаш соҳасига киритган 122 миллион AҚШ долларидан зиёд узоқ муддатли сармоясининг давоми бўлиб, сўнгги 20 йил мобайнида берилган умумий ёрдам қиймати 1 миллиард долларидан ошган.

Анжуманда Тошкентдаги “Мурувват” уйи, Республика ихтисослашган физиология ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт марказига қуруқ сабзавот аралашмаси шаклидаги инсонпарварлик ёрдами хайрия сертификатлари топширилиб, журналистларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417