Шукроналар бўлсинки, истиқлол халқимизга, аввало, тинч ва осуда юрт бағрида бахтиёр ва фаровон ҳаётга кечиришга имкон яратди. Албатта бу улуғ неъмат ўз-ўзидан қўлга киритилгани йўқ. Бу муқаддас йўлда неча-неча миллатпарвар ота-боболаримизнинг жони фидо бўлди.
Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабага бу йил 73 йил тўлди. Афсуски, урушнинг аччиқ асоратлари ҳали битгани йўқ. Чунки кимдир ака-укасини, кимдир ёрини, яна кимдир эса жондан азиз фарзандини уруш туфайли эрта йўқотган. Улар Ватанига содиқ, мард, жасур ва довюрак ўғлонлар эди.
Бувимнинг укаси Мардон Раҳматов бир хатида шундай ёзган экан: “Опажон, мен Вольга дарёси бўйидан ўтиб боряпман. Дарё бўйида даҳшатли жанг бўляпти. Шукурки, жангда бизлар ғалабага эришдик. Худо хоҳласа, душманни тор-мор этиб, Ватанга ёруғ юз билан қайтаман...”
Ушбу хат билан бирга, бувимга укаси сочиқ, рўмол, пайпоқ жўнатган экан. У киши бу совғаларни юзларига суриб, укасини эслаб йиғларди. Балким келиб қолар деб, умрининг охирига қадар укасини сабр билан кутди. Лекин улар урушдан қайтмади.
Йиллар ўтиб, бувим Хотира майдонига зиёратга борди. Мотамсаро она ҳайкалига гуллар қўйиб, урушда ҳалок бўлганлар ҳақидаги хотира китобида акаси ва укасининг исмини кўриб, йиғлаб юборди.
Бобом Абдураззоқ Саломов урушда мардларча жанг қилиб, фашист газандаларини Берлингача қувиб борган. Душман билан жангда бошидан оғир яраланиб, жароҳат олган. Шундай бўлсада, юртига ғалаба билан қайтиб келган. Жасурлиги, мардлиги туфайли медаллар билан тақдирланган. Ватанига қайтгач, беш йил умр кўрган. Юрт озодлиги, тинчлиги учун жонини фидо қилган инсон эди, улар.
Иккинчи жаҳон уруши пайтида фронт ортида Ватан тинчлиги учун кеча-ю кундуз тинмай меҳнат қилган инсонлар жасоратини ҳам алоҳида тилга олиш зарур. Улар аскарларни зарур озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, кийим-кечак билан таъминлаб турган. Айтмоқчимизки, қозонилган ғалаба халқимиз учун жуда-жуда қимматга тушган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
