Ҳаёт турфа хил тақдирлардан, йўллардан иборат. Баъзида бахтиёр кунлардан севинсак, баъзида иродамиз турмушнинг турли синовларида тобланиб боради. Ўз касбининг фидойи кишисигина ҳамиша тинимсиз изланишда, ҳаракатда бўлади. У бамисоли чироқ ёғдусига интилаётган парвона мисол илмга ташна. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас! Зеро, буюк аллома Фирдавсий айтган экан: “Илмдан бир шуъла дилга тушган он, шунда билурсанки илм бепоён”.
Ҳаётда илм излашнинг мақсадлари турлича бўлади. Аммо шунга аминманки, эзгулик йўлида илм исташ инсонни ҳамиша улуғлайди.
Мустақиллигимизнинг 21 йиллиги байрами олдидан камтарона хизматларимни юқори баҳолаб, муҳтарам Президентимизнинг фармони билан, “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланганимдан вужудимни қувонч, ўз меҳнатимдан мамнуният, кўтаринкилик, ҳисси чулғаб олди. Шунда ортимга бир назар солиб, 44 йиллик меҳнат фаолиятимни сарҳисоб қила бошладим. Тошкент давлат тиббиёт институтига қабул қилинганим, талабалик даврим кўз олдимда гавдаланди. Ёшликдаги шижоат, табиатимдаги илм олишга бўлган иштиёқ ва қизиқиш мени тўртинчи курслигимданоқ, кўз касалликлари тўгарагида ўз билимимни оширишга ундаган. Аммо ўша кезларда бундай тўгарак ҳали ташкил этилмаган эди. Мен асаб касалликлари тўгарагига қатнаш орқали кўриш аъзолари билан боғлиқ бўлган касалликларни текшириш ва даволашни ўргана бошлаганман. Ишондимки, илмни, ўз соҳасини чиндан севган инсонгина олдида турган барча тўсиқларни, қийинчиликларни енга оладиган кучни ўзида топа олар экан. Илмий ишимни 1970 йилларда Н. Бурденко номли Москва нейрохирургия илмий текшириш институтининг нейроофтальмология бўлимида тайёрладим.1972 йилда эса Москва шаҳридаги Гельмгольц номли кўз илмий текшириш институтида номзодлик диссертациямни ҳимоя қилдим. 1968 йилдан буён Республика кўз касалликлари шифохонаси ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида ишлаб келяпман.1984 йилда мазкур институтда докторлик диссертациямни ҳимоя қилганман. Шифокорлик касби масъулиятли, машаққатли ва шу билан биргаликда шарафли ҳамдир. Шу касбим орқали кўплаб шогирдлар етишиб чиқди. Улардан учтаси фан доктори, ўттиздан ортиқ фан номзоди ҳисобланади.
Инсон ўз касбига муносиб бўлиш учун, тартибли, масъулиятли, доимо ўз устида тинимсиз ишлаши лозим. Мен ҳар сафар ўз шогирдларимга ана шу фазилатларга эга бўлсагина ҳақиқий эл ҳурматидаги шифокор бўлишини бот-бот такрорлайман.
Бугунги кун билан яшамоқ, дунё янгиликларидан, айниқса, тиббиёт янгиликларидан бохабар бўлмоқ лозим. Узоқ йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айтаманки, ўз оиласини, касбини, юртини севган, уни ардоқлаган, унга содиқ бўлган инсонгина бахтли бўлади. Ва бу бахт бир умрга татигувликдир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиЎсмирлик – умрнинг энг нозик палласи
Бу даврда тўғри овқатланишга риоя этмаслик кўплаб салбий оқибатларни келтириб чиқаради Ўсмирлик даврида организм жадал ривожланади ва бу паллада тўғри овқатланиш ўта муҳим саналади
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
