
гўдак организмида Д витамини ишлаб чиқаради
Рахит фақат кичик ёшдаги болаларда учрайдиган касалликдир.
Бу хасталик бола организмида Д витамини етишмаслиги натижасида келиб чиқади. Бу витамин бола организми учун қандай аҳамиятга эга? Бола организми ҳаётининг дастлабки биринчи йилларида тез ривожланади. Суякнинг ўсиши учун организмга кальций ва фосфор элементлари зарур бўлади.
Д витамини организмда кальций ва фосфорнинг ичакдан сўрилиши, уларнинг суяк, мушак ва бошқа аъзо тўқималарига етиб боришини бошқаради. Агар организмда Д витамини етишмовчилиги кузатилса, боланинг кальций ва фосфор элементларига бўлган эҳтиёжи қондирилмайди.
Рахит барча кичик ёшдаги болаларда учрайдими? Бу касаллик кўпроқ кеч куз ва қиш ойларида туғилган болаларда ривожланиши мумкин. Сабаби Д витамини организмда қуёшнинг ультрабинафша нурлари таъсири остида ҳосил бўлади. Шу фаслларда туғилган бола учун қуёш нури етарли бўлмайди. Шунинг учун шифокор бу вақтда туғилган болаларга Д витаминини тавсия этади.
Бу витамин етишмаслиги суяклар юмшашига, мушаклар, бўғимлар бўшашига, иммунитет пасайишига, камқонлик ривожланишига сабаб бўлади. Бунинг оқибатида бола анча вақтгача боши ва гавдасини тута олмайди, унинг бошидаги лиқилдоғи юмшаб кетади ҳамда жуда секин битади. Тишлари жуда кеч ёки тартибсиз чиқа бошлайди, гўдакнинг иммунитети пасайиб, турли юқумли касалликларга берилувчан бўлиб қолади. Вақтида даво чоралари кўрилмаса бола вазнининг ортиб бориши натижасида суяклари қийшаяди. Бошининг пешона қисми олдинга, энса қисми эса орқага туртиб чиқади, умуртқа поғонаси букчайиб қолади, кўкрак қафаси пастга қараб кенгайиб кетади, оёқ "Х" ёки "О" шаклида қийшайиб кетади, болаларда ясси оёқлик ривожланиши мумкин.
Болаларда рахит касаллиги борлигини қандай аниқлаш мумкин? Дастлаб боланинг уйқуси бузилади, бола кўп терлайди, нотаниш товуш ёки чироқ ёқилиши каби таъсиротлар ҳам болани чўчитиб юборади, баданига тошма тошади, бошини ёстиққа кўп ишқалайди. Бошининг энса қисмида соч йўлакча шаклида тўкилади, бола безовталанади ва инжиқ бўлади. Юқоридаги ҳолатларни кузатсангиз, албатта, шифокорга мурожаат қилинг.
Ҳурматли ота-оналар!
Болам касалликка чалинмасин десангиз ҳомиладорлик давридан бошлаб тайёргарлик кўринг. Албатта, қуёшли кунларда ва эрталаб очиқ ҳавода сайр қилинг. Гўдагингиз ҳар куни Д витаминига бой озиқ-овқатларни, жумладан, мол гўшти, айниқса, балиқ, тухум ҳамда жигар маҳсулотларини истеъмол қилишига эътибор беринг. Шунингдек, кальцийга бой озиқ-овқат маҳсулотларидан истеъмол қилинг. Буларга сут ва сут маҳсулотлари, петрушка, туршак, ловия, хурмо, кўк пиёз киради. Болани 6 ойгача фақат она сути билан парвариш қилинг. Бундан она албатта, Д витаминига бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиши зарур. Она организмида қанчалик Д витамини кўп ҳосил бўлса, она сутида ҳам унинг миқдори кўпаяди. Болага қўшимча овқатни ушбу витамин ва кальцийга бой озиқ-овқат маҳсулотларидан тайёрланг. Ҳар куни гўдакни ташқарида сайр қилдиринг, болани қуёш ва ҳаво ванналарини қабул қилишга одатлантиринг. Бунинг учун энг қулай вақт эрталаб соат 8-00 дан 11-00 гачадир. Ёз кунлари кечки 18-00 дан кейин ҳам гўдакни очиқ ҳавода сайр қилдириш керак. Сайр давомида болангизнинг бошига ҳаво ўтказадиган, табиий толали, оқ қалпоқ ёки кичкина рўмол ўратиб қўйинг, кейин унинг кийимлари ҳам табиий толали бўлиши зарур. Очиқ ҳаводаги сайр болани чиниқтириши билан бирга организмда Д витамини ишлаб чиқарилишини кучайтиради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларКунига бир километр пиёда юриш саломатликка қандай таъсир кўрсатади?
Пиёда юриш – жисмоний машқлар орасидаги энг осон ва қулай тури. Юриш саломатлик учун фойдали бўлибгина қолмай, инсоннинг руҳий ҳолатига ҳам ижобий таъсир этади. Хўш, пиёда юришнинг
Тиббий сабоқларКузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?
Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
