Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Учта олийгоҳда кечги таълимни жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда

09.06.2017
41 марта ўқилди
Учта олийгоҳда кечги таълимни жорий этиш имкониятлари ўрганилмоқда

7 июнь куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги анжуманида Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Мажидов сиртқи таълим тизими ҳақида маълумот берди.

Маълумки, сиртқи таълим 10 йилча муқаддам тўхтатилган эди. Бироқ жорий йилда талабалар учта университетнинг сиртқи бўлимида таҳсил олиш имконига эга бўлишади.

"2017-2018 ўқув йилида Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус сиртқи бўлимига 100 нафар, Навоий давлат кончилик институтининг махсус сиртқи бўлимига 90 нафар ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг махсус сиртқи бўлимига 80 нафар талабани қабул қилиш мақсад қилинган. Кечги таълим тизимида тўхталадиган бўлсак, ҳозирда бу соҳа бўйича жаҳондаги олий таълим муассасаларининг тажрибалари ўрганилмоқда. Ўзбекистонда ҳам кечги таълим тизимини жорий қилиш имкониятлари изланмоқда", – деди Иномжон Маджидов.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244