Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Учинчиси ҳалол...

29.08.2012
319 марта ўқилди
Учинчиси ҳалол...

Халқимизнинг кўп мингйиллик тарихи акс этган халқ оғзаки ижоди туркумидан бўлган достону ривоятларда қаҳрамонларнинг майдонда яккама-якка кураш тушишлари ва рақибларига нисбатан хурмат билан муносабатда бўлишлари сингари лавҳалар жуда кўп учрайди. Алпомиш ҳам неча-неча алплар орасидан Барчинойни ҳалол курашда ғолиб чиққандан сўнггина олиб кетади. Ҳалолликка халқимиз азалдан жуда катта эътибор бериб келган. Айнан ҳалолликка. Балки шунинг учундир ўзбек халқининг кўп асрлик тарихга эга бўлган кураш спортида ҳалол баҳоси энг юқори баҳо ҳисобланар...Балки айнан мана шу юқори баҳо курашнинг нақадар ҳалол спорт тури эканидан дарак берар...

Ана шу халқ оғзаки ижоди, афсоналар ва кўп минг йиллик тарихимиздан халқимизда спортга бўлган эътибор анча узоққа бориб тақалишини англаш қийин эмас. Худди шундай анъана бугунги кунда ҳам кенг қамровда давом этмоқда. Айниқса, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг спортга давлат аҳамияти даражасида эътибор қаратилди. Юртбошимизнинг “Ҳеч нарса мамлакатни спортчалик тез дунёга танита олмайди”, деган сўзларининг нақадар ҳақиқат эканини ҳозирда барчамиз шоҳиди бўлдик. Спортнинг кўплаб турлари бўйича спортчиларимиз ижобий натижалар қайд этиб келишаётгани эса бунинг яққол исботи бўлмоқда.

Дарҳақиқат, спортнинг турлари кўп. Ҳозирги кунда бутун дунё миқёсида тан олинган спорт турлари орасида ўзимизнинг миллий курашимиз ҳам борлиги Ўзбекистон том маънода полвонлар юрти эканидан дарак беради.

Келинг, қисқача кураш тарихига эътибор қарацак. Халқимиз бежизга Алпомиш-у Барчинойлар юрти дея эътироф этилмайди. Кўплаб аллома-ю файласуфларнинг ўзбек кураши ҳақида асосан ижобий фикр билдирганларига гувоҳ бўламиз. Бундан 2500 йил аввал яшаб ижод этган файласуф олим, тарих отаси Геродот ўзининг машҳур "Тарих" асарида кураш ҳақида тўхталиб, унда қадим туркий халқларнинг урф одатлари, анъаналари мужассам эканлиги ва шу боис ҳам миллий қадрият сифатида доимо эъзозланишини баён қилган. Бундан ташқари тиб илмининг султони Абу Али ибн Сино ўз асарларида кураш саломатликни мустаҳкамлаш ва танани чиниқтиришда энг яхши восита эканини таъкидлайди. Буюк Соҳибқирон бобомиз Амир Темур қўшинидаги аскарларга ҳам кураш сир - асрорлари пухта ўргатилган. Балки шу сабабдан унинг қўшини енгилмас дея эътироф этилгандир.

Аждодлардан авлодларга бой миллий мерос сифатида ўтиб келаётган кураш санъати, бугунги кунга келиб дунё халқларининг энг севимли спорт турларидан бирига айланган, десак муболаға бўлмайди. Ҳисоб-китобларга кўра ҳозирда Ўзбекистоннинг ўзида кураш билан шуғулланувчиларнинг сони 5 миллиондан ортиқни ташкил қилади. Бу эса кураш халқимизнинг қон-қонига синггиб кетганлигидан далолатдир.

Давлатимиз мустақилликка эришгандан сўнг миллий қадриятларимиз сингари курашни тарғиб қилишга ва уни ривожлантиришга янада кенгроқ эътибор берила бошланди. Шахсан Юртбошимиз кўмаги ва раҳнамолигида бир гуруҳ спортимиз жонкуярлари курашни халқаро майдонга олиб чиқиш режасини ишлаб чиқдилар. Бир вақтнинг ўзида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида қатор йирик турнирлар ташкил этилди.

Шу билан бирга Жанубий Корея, Канада, Япония, Ҳиндистон, АҚШ, Монако ва Россия давлатларида ўтказилган турли спорт форумларида курашнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Мана шундай саъй-ҳаракатлар ўз сўзини айтмай қолмади. 1998 йилнинг 6 сентябрьида Тошкентда 28 давлат вакиллари иштирокида Кураш Халқаро Ассоциациясига асос солинди.

 Бугунги кунга келиб Кураш Халқаро Ассоциацияси ўз ичига Осиё, Африка, Европа, Пан-Америка ҳамда Океания Кураш Конфедерацияларини қамраб олган.

Халқимиз ҳар доим фахрланса арзийдиган полвонларга эга бўлиб келган. Бунинг сабаби ҳам ўз - ўзидан оилавий тарбияга бориб тақалади десак муболаға бўлмайди. Зеро, қадимдан тўйларда, байрамларда кураш тушиб келган ота - бобо, ака - укаларини кўрган ёшларнинг ҳам худди уларга ўхшашга интилиши табиий ва бу юртимизда полвонларнинг янги - янги авлодлари етишиб чиқаверишига сабаб бўлади.

Полвон юраги билан йиқилса йиқилади-ки кураги билан йиқилмайди дейишади. Ана шундай кураги баланд юрт фарзанди бўлган полвон йигитларимизнинг довруғи бугун дунёни тутган. Артур Таймазов, Акобир Қурбонов каби спортчиларимиз сафига ёш ва шижоатли Ришод Собиров ҳам қўшилди.

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ўтган ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларида мамлакатимиз терма жамоаси хазинасига бронза медалини туҳфа қилган Ришод Собировни илк бора кўрганимда унинг кўзларида ёниб турган ғурур ва ўзига бўлган ишонч ҳали бу йигитнинг спорт оламида катта натижаларни қайд этиши ва мамлакатимиз довруғини дунёга таратишда ўзига хос ҳисса қўшишини ич-ичимдан ҳис қилгандим.

Ришод Собировнинг Олимпиада баҳсларидаги биринчи иштироки 2008 йилги Пекин Олимпиада ўйинларига тўғри келади. Ўшанда ёш спортчимиз бронза медали соҳиби бўлган ва бундан жуда ҳам қувонган эди. Ундан кейин икки карра жаҳон, бир маротаба Осиё чемпионлигини қўлга киритган Ришод Олимпиада медалини тасодифан қўлга киритмаганини исботлади. ХХХ ёзги Олимпиада ўйинларида ҳам бронза медалини қўлга киритганда эса буни катта хурсандчиликсиз, оддийгина қабул қилди. Фақат унинг ўзи эмас барчамиз бу натижадан у қадар хурсанд бўлмадик. Сабаби биз ундан олтин кутган эдик. Фақат биз эмас балки бутун дунё Ришоднинг чемпион бўлишига ишонган эди. Аммо, спортда ғалаба қозониш учун фақатгина маҳорат эмас омад ҳам керак эканини шу куни ҳамма тушунди. Бироқ бир нарса дунё оммасининг нигоҳидан четда қолмаган бўлиши табиий. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда ғалаба қозонган Ришод бармоғини икки қилиб қўрсатди. Бундан ҳамма ўзича хулоса чиқарди. Кўпчилик полвонимиз иккинчи бора бронза медалини қўлга киритганига ишора қилди деб тушунди. Аммо, халқимизда учинчиси ҳалол деган нақл борлигини ҳаммамиз биламиз. Ўша кунги ишоранинг нималигини бутун дунё ич ичидан ана шу мақол билан боғлади десак муболаға бўлмайди. Ришоднинг учинчи мартасида албатта олтин медални қўлга киритишини бугун ҳамма жуда яхши англаб турибди. Шундай экан майли, ана ўша ҳалол олтин медал учун бу сафарги бронзани ҳам хурсандчилик билан қабул қиламиз. Зеро, биз ишонамиз, биз биламизки кейинги сафар Ришод албатта олтин медални қўлга киритади ва мамлакатимиз мадҳиясининг Олимпиада ўйинларида баралла янграшига сабабчи бўлади. Албатта ўша кун келади. Мана кўрасиз, учинчиси ҳалоллигини хали исботлаймиз...

Мамлакатимиз раҳбарининг Олимпида ўйинларида муваффақиятли иштирок этган спортчилардан бир гуруҳини мукофотлаганликлари ҳам юртимизда спортга нақадар катта эътибор берилаётганининг намунасидир. Ришод Собиров давлатимиз раҳбарининг фармонига кўра "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони билан тақдирланди. Бу мукофот келажакда Ришодни янада юксак ғалабаларга ундаши шубҳасиз.

Теглар:#2012/34

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?Спорт

Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?

Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш

04.10.2024973
Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилдиСпорт

Юртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди

Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац

18.04.2022331
СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?Спорт

СТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?

Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеа­ларга т

13.08.2020331