
Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонада бўлиб ўтган анжуман шу ном билан номланди.
1989 йил 21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги алоҳида қонуни қабул қилинди ва бу ҳар йили юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади.
Бу йил ҳам турли жамоат муассасаларида, мактабларда, кутубхоналарда, клиникаларда она тилимизга бағишланган қизғин тадбирлар ўтказилмоқда.
Қонунга асосан энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланган тил қонун даражасида ҳуқуқий асосга эга бўлди. Бу қонун билан ўзбек миллатининг маънавиятини, руҳиятини, қадрини кўрсатадиган муҳим омил, яъни тилнинг мақоми ҳуқуқий мустаҳкамланди. Мазкур ҳуқуқий асос орқали янги шаклланаётган давлатнинг, ҳукуматнинг, унинг раҳбарининг элга, юртга нисбатан эътибори, эҳтироми намоён этилди.
Тил ҳар бир миллатнинг улкан бойлиги, беназир қадрияти ва бебаҳо мулки ҳисобланади. Ҳар бир халқ, ҳар бир элат, ўзи ҳурмат ва эҳтиром қиладиган тилга эга. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бўлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади. Айни замонда, тил ижтимоий тараққиётда улуғвор аҳамият касб этади. Тил – ҳар бир миллат ўзлигининг ажралмас белгисидир.
Бугун Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонасида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан “Уч дарёдан сув ичган уммон” деб номланган анжуманда ҳам 150 нафардан зиёд Тошкент шаҳар умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ҳамда адабиёт шайдолари иштирок этдилар.
Тадбирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шукур Қурбон модераторлик қилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таниқли шоиралар Адиба Умирова, Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи сўзга чиқдилар ва ўз ижод намуналаридан ўқиб бердилар.
Қизғин ва мазмунли ўтган ушбу тадбирда ўқувчилар ҳамда адабиёт мухлисларининг шеърлари ва фикрлари тингланди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
