Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тузи кўп овқатлар очлик ҳиссини кучайтиради

09.08.2017
49 марта ўқилди
Тузи кўп овқатлар очлик ҳиссини кучайтиради

Олимлар уч йил давомида тўққиз нафар россиялик космонавтни кузатиб боришди. Маълум бўлишича, космонавтларнинг кундалик рационида туз миқдори қанча кам бўлса, улар шунчалик кам чанқайди. Агар организмга туз кўп қабул қилинса, очлик ҳисси ҳам кучаяди, деб хабар беради "Правда.RU" сайти.

Буни шундай тушунтириш мумкин: кўп миқдордаги туз танада ортиқча сувни сақлаб туради. Бунинг учун эса кўп қувват сарфланади. Катта энергия сарфлаш очлик ҳиссини кучайтиради. Тажриба истеъмол қилинаётган туз миқдорининг ўзгариши ичилаётган сув миқдорига таъсир қилишини яққол кўрсатди.

Космонавтларнинг овқатига 12 грамм туз ўрнига олти грамм қўшилганда, улар камроқ сув ичишди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган тавсияга кўра, эркаклар кунига 10 граммдан, аёллар 8,5 граммдан ортиқ туз истеъмол қилмасликлари керак. Чунки тузни ортиқча истеъмол қилиш артерия қон босимининг кўтарилиши ва юрак-қон-томир касалликларини келтириб чиқаради.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Болага пойабзал сотиб олишда...Тиббий сабоқлар

Болага пойабзал сотиб олишда...

Инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимларнинг деформацияла

22.11.20241215
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.20241105
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244