Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Туз бўрони келтирган талофатларни кўчма лаборатория назоратга олади

12.06.2018
58 марта ўқилди
Туз бўрони келтирган талофатларни кўчма лаборатория назоратга олади

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги 26 май куни бўлиб ўтган туз бўрони оқибатларини бартараф этиш йўлида навбатдаги ишларни Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширди. Вазирлик ходимлари ва мутахассисларидан иборат гуруҳ фермерлар учун Хўжайли туманида амалий семинар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар беради.

150 дан ортиқ фермерлар қатнашган мазкур тадбирда Биорганик кимё институти томонидан тақдим этилган Биосолвент ва ДАГ-1 препаратларидан қандай фойдаланиш, таъсир муддати ва уларни ишлатиш билан боғлиқ жараёнлар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг, мутахассислар туздан зарар кўрган ҳудудлардан бирига ташриф буюришди. Махсус техника ёрдамида препаратлар туз бўронидан зарар кўрган ерларга сепилди.

Шунингдек, тупроқ ва экинлардан намуна олиниб, ўрганиш учун лабораторияга юборилди. Мақсад – тупроқ таркибини ва ўсимликлар ҳолатини ўрганиш, ва мабодо, яна шундай ҳолат такрорлангудек бўлса, тез таъсир этувчи воситалар ёрдамида табиий офат етказадиган зарарнинг олдини олишга тайёр туришдир.

Таъкидлаш лозимки, бундан аввал Инновация вазирлиги ишчи гуруҳи айни ишларни Хоразм вилоятида амалга оширган эди. Кузатув натижаларига кўра, июнь ойининг бошида ушбу препаратлар сепилган далаларда бугунги кунда тупроқ таркиби зарарли тузлардан тозаланган ва ғўза ғунчалари йириклашган.

Теглар:#Муҳим

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
«Доктор, тиззамда туз борми?»Табобат

«Доктор, тиззамда туз борми?»

Тизза бўғими оғриқларининг асосий сабабчиси бўлган артроз касаллиги кенг тарқалган ортопедик патологиялардан бири бўлиб, халқимиз орасида «бўғимимда туз бор экан», «бўғимимда емири

03.05.2024318
Коронавирус авж олган мамлакатлардан жўнатмаларни қабул қилиш хавфлими?Тиббиёт олами

Коронавирус авж олган мамлакатлардан жўнатмаларни қабул қилиш хавфлими?

Коронавирус инфекцияси тўғрисида нималарни билиш керак? КОВИД-19 билан боғлиқ саволларга Самарқанд вилояти Санепидхизмат бошқармаси Вирусология лабораторияси мудири Ю.Облоқуловадан

11.03.2023180
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681