ёхуд ҳаётий туйғулар шаффоф сатрларда намоён
Йигирма икки йилдирки, истиқлол даври адабиёти забардаст ижодкорлар қаторида ёш истеъдодлар билан бойимоқда. Яқинда Нигора Йўлдошеванинг "Янги аср авлоди" нашриётида чоп этилган "Онамдай кенг дунё" номли шеърий китоби кишида ана шундай тасаввур уйғотади. Тўплам ҳажман кичик бўлишига қарамай, ундаги ёрқин сатрлар ёш ижодкорнинг юксак туйғуларга ошно эканидан дарак беради.
Айниқса, шоира ўзидаги кечинмалар, орзу-армонлар, Ватан туйғуси, севги-муҳаббат изтиробларини самимий ифодалайди.
Унинг "Кумушбиби ноласи" шеъри чуқур лиризм, енгил истеҳзо руҳида ёзилгани билан ўқувчини соҳир туйғулар сари етаклайди.
У шундай ёзади.
Сиз қочоқсиз.
Марғилоннинг йўлларидан
Қочган бегим,
Бизга шунча бегонами
Тошкан бегим.
Нетай сизнинг
кўзларингиз очилмади.
Бу гулшаннинг боғларида
Шошган бегим.
Ушбу сатрларда аёл қалби, ундаги дард-изтироблар, эркалик ва ноз енгил юмор, нозик қочирмаларга ўраб, шеърият муҳибларига армуғон этилган. Гул дардини гул билар деганларидек, Нигора Йўлдошева шеърларида аёлни, онани улуғлайди. Унинг дардлари, қувончу ташвишларини чиройли ташбеҳлар орқали тараннум этади.
"Юрагимда онам яшайди" шеъри ҳам ўзининг ҳаётийлиги билан юракка яқин:
Иқболимни кўрса яйрар,биламан,
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
