Куннинг қандай ўтиши кайфиятга бевосита боғлиқ. Агар кайфият ёмонлашса, дунё кўзга тор кўринади, инсон ўзи билмаган ҳолда ғазабини бошқаларга сочади, бировларнинг дилини оғритади.
Бунинг соғлиққа таъсири ҳам талайгина. Инсон руҳий зўриқишга учраганида юрак уриши тезлашади, уйқу бузилиши кузатилади. Бунда одам тун ярмида уйғониб, қайта ухлолмайди. Эрталаб уйқуга қонмай, чарчаб туради. Нонуштада иштаҳаси бўлмайди. Стреснинг яна бир салбий томони мияни маъносиз фикрлайдиган даражага тушириб қўйиши мумкин. Агар одам тез-тез тушкунликни бошидан кечирса, атрофдагилар билан мулоқотга кириша олмай қолади. Натижада инсон ўзига паст баҳо бера бошлайди. Оқибатда ўзини ёлғиз, яқинларига кераксиздек ҳис қилади.
Стресга дучор бўлмаслик учун сабр-қаноатли бўлиш, меҳнатни дам олиш билан уйғун олиб бориш, тинчланиш керак. Ҳар доим кўтаринки кайфиятда бўлишга ҳаракат қилиш лозим. Чунки кўтаринки кайфият кўп касалликларни танага йўлатмайди. Одам ўзида борига рози бўлса, бирор ютуққа эришганига, ҳеч қурса тирик юрганига шукур қилса, ҳаммаси кўнгилдагидай бўлади.
Сизга маслаҳатимиз, кўнгилсизликларни юрагингизда сақламанг. Руҳий зўриқишдан қутулишнинг ўзингизга маъқул йўлини топиб, ўзлаштириб олинг. Қийинчиликка учраган пайтда сабрли бўлинг. Кутишни ўрганинг. Руҳий-асабий тарангликнинг энг яхши давоси ташвишларни унутишдир. Муаммоларга қўл силтаб, уларни эсдан чиқариб, кўнгилга хуш ёқадиган бирор ишга интилиш – умидбахш ва шифобахш усул. Ички ҳиссиётларни юзага чиқаринг, ғам-аламларингизни тўкиб солинг. Бундай пайтда йиғлаш ҳам фойдали бўлиб, тананинг тозаланишига, кўнгилдаги чигилларнинг ёзилишига ёрдам беради. Айни шу пайтда ичингиздаги салбий ҳиссиёт, ачиниш ҳислари кўз ёшлари билан чиқиб кетади.
Ўзингизга умуман боғлиқ бўлмаган нарсалардан сиқилманг. Фақат яхши хотираларни ёдга олинг. Мусиқа бемор руҳига энг зарур озуқа, малҳам бўла олади. Шунинг учун шўх-шодон, кўнгилга яқин тароналарни тингланг.
Бирор иш қилишда шошқалоқлик қилманг. Сизга ўзи нима кераклигини англаб, шунга яраша хотиржам ҳаракат қилсангиз, ҳаммасига улгурасиз, уддалайсиз. Жисмоний машқлар асабийлик ҳолатини тартибга келтиради. Қийинчилик содир бўлганида унинг сабабини аниқланг. Шунга қараб режа тузинг. Руҳий зўриқиш пайтида сайр қилиш, танишлар билан суҳбатлашиш ҳам фойдали.
Инсон туғилганидан то ўлгунига қадар истайдими-йўқми, стресс қучоғида яшайди. Сизни буюк кашфиётларга йўналтирадиган ҳам, тўшакка михлайдиган ҳам стресдир. Шундай экан барча нохушликларни унутиб, фақат яхши нарсалар тўғрисида ўйлаш даркор.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларЎз саломатлигингизни ва келажагимизни асранг!
Инсон саломатлиги ҳар недан қиммат. Уни асраш ҳар биримизнинг энг муҳим вазифамиздир. Унутмаслик керакки, танага юқумли ёки юқумсиз касаллик зарар ёки шикаст етказса, бу саломатлик
Тиббий сабоқларНафас қисиши: унинг қандай сабаблари бор?
Нафас олиш – ҳаётни таъминловчи муҳим жараён. Аммо баъзан инсонларда нафас қисиши билан боғлиқ турли муаммолар юзага келади. Нафас қисишини келтириб чиқарувчи бир қанча сабаблар бо
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
