Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ТУРКИЙ ИШБИЛАРМОНЛАРИ КЭНГАШИ БИЗНЭС ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

07.10.2019
223 марта ўқилди
ТУРКИЙ ИШБИЛАРМОНЛАРИ КЭНГАШИ БИЗНЭС ФОРУМИ БЎЛИБ ЎТДИ

5 октябр куни Тошкентда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонудан “Туркий ишбилармонлар кенгаши йиғилиши ва инвестиция бизнес форуми бўлиб ўтди.
Тадбирларда Туркий Кенгашга аъзо давлатлар ишбилармон доираларининг 300 га яқин вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон томонидан вазирликлар ва идораларнинг, тадбиркорлик субъэктларининг 200 дан ортиқ вакиллари иштирок этмоқда.
Туркийзабон давлатлар ҳамкорлик кенгаши Бош котиби Боғдод Амреев ўз нутқида Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик муҳити ва сармоявий муҳитни яхшилаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
Учрашувда аъзо давлатлар ташкилотлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, савдо, саноат ва тадбиркорлик соҳаларида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, сўзга чиқанлар Туркий Кенгашнинг амалий ҳамкорликни, биринчи навбатда, савдо, инвестиция, инновация, транспорт, туризм, маданий ва гуманитар алмашинув соҳаларини ривожлантиришга ёрдам берадиган самарали минтақавий тузилма эканлигини таъкидладилар.
Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши доирасида Туркий кенгашга аъзо давлатлар ўртасидаги мамлакатларнинг минтақалараро ҳамкорликка йўналтирилганлиги айтилди, савдо-иқтисодий ва ишбилармонлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилиб, Туркий Савдо Палаталари фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб олинди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Туркий Савдо Палатаси аъзолигига кириши масаласини муҳокама қилди (2019 йил 14-15 октябрда Бокуда бўлиб ўтадиган Туркий кенгашнинг 7-саммити доирасида Турк Савдо Палатаси аъзоларининг йиғилишида тегишли кўп томонлама меморандум имзоланиши режалаштирилган).
Тадбирда Ўзбекистоннинг кенгашга аъзо бўлиши савдо ва инвестициялар учун қулай шарт-шароитлар яратишга, товарлар, капитал, хизматлар ва технологияларнинг эркин ҳаракатланишига босқичма-босқич ўтиш учун божхона ва транзит тартиб-қоидаларини соддалаштиришга, молиявий-банк операцияларини соддалаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.
Туркий Кенгаш Бош котиби Боғдод Амреев Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга киришини тарихий воқеа деб атади ва бу Кенгашга туртки беради ва туркийзабон давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди дея таъкидлади.
14 сентябр куни Ўзбекистон Туркийзабон давлатлар учун ҳамкорлик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги Нахичеван битимини ратификация қилди ва шу йилнинг 15 октябрида Бокуда бўлиб ўтадиган ташкилотнинг эттинчи саммитида тўлиқ қатнашди.
Туркийзабон давлатлар Ҳамкорлик Кенгаши замонавий туркий давлатларни бирлаштирган халқаро ташкилотдир. Унинг асосий мақсади улар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдир.
Бунгача тўрт давлат кенгашга аъзо бўлган: Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия. Кузатувчи мақоми – Венгрия давлатидир. Ташкилот таркибига Истанбулда жойлашган Давлат раҳбарлари кенгаши, ташқи ишлар вазирлари кенгаши, юқори мартабали шахслар қўмитаси, туркийзабон давлатлар оқсоқоллар кенгаши ва котибият киради.
Ишбилармонлар кенгаши доирасида Инвестиция ва бизнес форуми ҳам бўлиб ўтди, унда 500 дан ортиқ иштирокчилар, шу жумладан ТДКга аъзо давлатлар Савдо-саноат палаталари раислари, юқори даражадаги ҳукумат вакиллари, Турк кенгаши мамлакатларининг ишбилармонлари иштирок этишди.
Таъкидлаш жоизки, ушбу форум туркий дунёнинг ишбилармон доиралари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун платформани яратишга, шунингдек, Ўзбекистон ва туркийзабон давлатлар ўртасида тадбиркорлик, савдо, инвестиция ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишга қаратилган.
Тадбир давомида иштирокчилар Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар, иқтисодиёт ва валюта бозорини либераллаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнесни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат иқтисодиётининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишдилар.
Олий мартабали меҳмонлар Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг ижобий динамикасини таъкидладилар, республикамиз ҳукуматининг иқтисодиётнинг турли соҳаларини эркинлаштириш, хорижий сармоядорлар учун зарур шарт-шароитларни яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларини олқишладилар.
Инвестиция ва бизнес форуми доирасида, шунингдек, туркийзабон давлатлар ишбилармон доиралари иштирокида "Б2Б" учрашуви бўлиб ўтди, унда томонлар ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда, хусусан, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни муҳокама қилишди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244