
Ўзбекистон ҳам саёҳат, ҳам зиёрат учун қулай мамлакат. Чунки она заминимизда бутун дунёга маълум ва машҳур бўлган аждодларимиз мангу қўним топган. Улар қолдирган бой маънавий-маданий меросга халқаро майдонда қизиқиш жуда катта.
Юртимизда туризм соҳасини янада ривожлантириш учун, аввало, зарур инфратузилмани такомиллаштириш шарт. “Биринчиси, транспорт, иккинчиси логистика”, деб таъкидлади Президентимиз.
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони туризм тармоғини жадал ривожлантиришни таъминлаш, туризмга иқтисодиётнинг стратегик сектори мақомини бериш, минтақаларда туризм салоҳиятидан самарали фойдаланишда муҳим омил бўлмоқда.
Юртимизда туризмнинг янги истиқболлари очилиб, турли йўналишларда кенг қамровли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, кейинги йилларда альпинизм, отда ва туяда, велосипедда саёҳат қилиш, off-road сайёҳатлари, балиқ ови, рафтинг, хелиски, геотуризм, таълим туризми, тиббий туризм каби янги сайёҳлик йўналишлари оммалашмоқда. Ўтган давр мобайнида давлатимиз раҳбари топшириқлари асосида Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида туризм инфратузилмасини яхшилаш, янги сайёҳлик йўналишларини ташкил этиш ҳамда ҳудудларнинг туризм салоҳиятини кенг тарғибот қилишга қаратилган дастурлар қабул қилинди. Жумладан, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида сайёҳлар учун куну тун фаолият кўрсатувчи, ҳар бирининг ҳудуди 10 гектардан иборат “Қадимий Бухоро” ва “Самарқанд сити” туризм ҳудудларини барпо этиш бўйича ишлар бошлаб юборилган.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент ва Оҳангарон-Ангрен туризм кластерлари ҳудудларида меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва бугунги кунда амалиётга жорий этилмоқда.
Замонавий туризм истиқболларидан яна бири – ноёб табиий масканлар ҳисобланади. Ўзбекистон Марказий Осиёда экотуризм энг ривожланган етакчи давлатдир. Юртимиз бой ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, бетакрор ландшафт манзараси, миллий анъаналар ва миллий таомлар ошхонаси билан сайёҳлар эътиборини қозониб келади. “Угом-Чотқол” давлат миллий табиат боғи, унинг таркибига кирувчи “Чотқол” давлат биосфера қўриқхонаси, Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Чимён-Чорвоқ курорт-рекреация зоналарида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш масалалари доирасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
