Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Тунда кеч овқатланиш салбий оқибатларга олиб келади

29.08.2017
54 марта ўқилди
Тунда кеч овқатланиш салбий оқибатларга олиб келади

Америкалик олимлар кечки овқатни ҳаддан ортиқ кеч истеъмол қилиш тана биологик тартиби ва терини ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилувчи ферментлар фаолиятининг бузилишига олиб келишини исботлади.

Икки гуруҳ сичқонларда тажриба ўтказилди. Уларга турли вақтларда емиш берилди. Тадқиқот натижасида, кечки соат тўққиздан кейин овқатлантирилган сичқонларда ултрабинафша нурларидан зарарланган терини тикловчи ферментлар кундузи жуда суст ишлагани маълум бўлди.

Бундан ташқари, ушбу гуруҳдаги сичқонларда тери касалликларининг ривожланиш хавфи ортди. Овқатланиш тартиби меъёрида бўлган сичқонларга эса ултрабинафша нурлари унчалик таъсир ўтказмади.

Мутахассислар биологик тартибнинг бузилиши қуёш нурларига нисбатан мўртликни юзага келтиришини, бу ҳолатнинг узоқ давом этиши эса терининг эрта қариши ва саратон касалликларига ҳам олиб келиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227