Бир ўрмонда майин юнгли тулкича бўлган экан. У ота-онаси, укаси ва синглиси билан яшар экан. Ота тулки ов қилиб уларнинг қорнини тўйғазаркан. Ҳар куни оила аъзолари жамул-жам бўлиб ўлжани тановвул қилишар экан.
Ғамхўр ота-она қорда ов қилиш қийинлиги учун қиш тадоригини кўриб қўйишни ҳам унутишмаскан. Шу боис ҳам аёзли кунлардан эсон-омон ўтиб, баҳорни қаршилаш осон кечаркан. Аммо бу йилги қиш фасли чўзилгани боис ғамлаган озуқалари етмай қолибди. Овга фақат ота тулкининг ўзи чиқар, бунинг натижасида болалари мустақил ов қилишни ўрганишлари анчайин ортга сурилиб борар эди.
Шундай кунларнинг бирида майин юнгли тулкича ўзи овга чиқмоқчи бўлибди. Аввалига ота-онаси рухсат бермабди. Бироқ, боласининг иштиёқини сўндирмаслик учун, ота тулки ўғлининг овга боришига рози бўлибди. Қаҳратон совуқ кунларида ов қилиш анчайин хатарли бўлгани сабаб, ота тулки ўғлига сездирмасдан унинг ортидан кузатиб борадиган бўлибди. Тулкича ўзига ўзи “мен уйга овқациз қайтмайман” деб сўз берибди. У куни бўйи овқат излаб ҳолдан тойибди, кейин нима қилишини билмай ортига қайтишга мажбур бўлибди. Ўғлининг бу ҳолатини кўрган ота тулки, у қайтаётган сўқмоқ йўл бўйига ўзи тутган қуённи ташлабди. Бу омаддан тулкича чексиз қувонибди. Шошганича қуённи уйи томонга судраб олиб кетибди. Ҳолдан тойиб, ўлжа билан уйига қайтган тулкичани оила аъзолари илиқ қаршилабди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларКовид асоратларидан самарали даво
ёхуд вақтли ёндашув – соғлиғингиз тикланиши гарови (Реклама ўрнида) Барчамизга маълумки, ўтган йил бошида инсоният саломатлигига хавф солиб, ҳаётимизга кириб келган «Ковид-19» дунё
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
