Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 1-туғруқ мажмуасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун янги бинолар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Амалга оширилаётган бундай ишлар тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, аҳоли ҳамда соҳа ходимларига янада қулайликлар яратиш имконини бермоқда.
– “Андижон-бўстон” кўп тармоқли қурилиш-таъмирлаш корхонаси бунёдкорлари томонидан барпо этилган мажмуанинг янги биноси барча зарур тиббий воситалар билан таъминланган, – дейди туғруқ мажмуаси бош шифокори Оксана Елецкая. – Бу шаҳримиз аҳолиси, хусусан, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишларимизни янада юксалтиришга хизмат қилади.
Вилоятда “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида тиббиёт муассасаларини таъмирлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Избоскан, Балиқчи, Олтинкўл ва Асака туманлари тиббиёт бирлашмалари, Избоскан туман силга қарши курашиш диспансери, Улуғнор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника биноларидаги бунёдкорлик ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. Бу борадаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатЕР ВА МУЛК МУНОСАБАТЛАРИ ИНСОН МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Мамлакатимизда “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонга асосан Кадастр агентлигига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ
СиёсатСув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди
“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби
СиёсатМангулик ва абадият қонунияти
Ер юзидаги ҳар бир инсон она тилини ўзи учун азиз деб билади, озгина ғурури бўлса, албатта. Илк бор «она», «ота», «Ватан» сингари қалбига яқин сўзларни айтиб тили чиққан гўдак, кей
Сиёсат“Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ нима ўзгаришлар кўрсатилмоқда?
2019 йил 11 март куни “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Мазкур қонуннинг мақсади, фуқароларнинг репродуктив саломатл
