
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, кейинги йилларда аҳоли орасида қон-томир касалликлари билан касалланиш кўрсаткичи ортиб бормокда. Жумладан, ер юзи аҳолисининг бир фоизи вена қон томири касаллигидан азият чекади. Йигирма фоиз аҳоли эса қон-томир касаллигининг асоратларидан бири – трофик яра хасталиги билан курашиб яшашга мажбур бўлади.
Бу хасталикка хроник веналар етишмовчилиги оқибатида тери ва тери ости клетчаткасида моддалар алмашинуви бузилиши сабаб бўлади. Яра одатда болдирнинг учдан бири қисмини зарарлайди. Агар трофик яра ўз вақтида даволанмаса, ногиронликка олиб келади ва инсоннинг ҳаёт сифатига жиддий таъсир этади. Шу боис, бундай беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш замонавий тиббиётнинг долзарб вазифасидир. Ҳозирги кунда тиббиётимиз бу борада ўзига хос имкониятларга эга. Касалликка аниқ ташхис қўйиш ва даволашнинг самарали усуллари жорий этилган.
Бироқ ушбу хасталикни қисқа муддатда шифохона шароитида тўлақонли соғломлаштиришнинг имкони йўқ. Беморлар касалхонада даволаниб чиққанидан кейин ҳам узоқ вақт парваришга муҳтож бўлади. Бу жараёнда бирламчи тиббиёт бўғинида ишлаётган муолажа ва патронаж ҳамшираларининг кўмаги муҳим ўрин тутади.
Даво муолажалари босқичма-босқич олиб борилади
Даволашдан мақсад трофик ярани битириш ва чандиқланиш процессини тезлаштиришдан иборат. Бунга маҳаллий ва умумий дори препаратларини қўллаган ҳолда, комплекс физиотерапевтик муолажалар ҳамда компрессион даво воситаларидан фойдаланган ҳолда эришилади. Жароҳатга маҳаллий даво ишлари яллиғланишнинг даври ва ярада кетаётган жараёнга караб босқичма-босқич олиб борилади.
Чандиқланиш ва эпителизация босқичида вена ярасини қўшимча жароҳатланишдан сақлаши керак. Акс ҳолда битиш жараёни тўхтаб қолиши мумкин. Бу даврда компрессион терапия жуда муҳим. Эластик компрессия бу вена ярасини даволашда ҳамда профилактикасида асосий омил ҳисобланади. Бу мустаҳкамликни тутиб туради ва ташқаридан жароҳатланишдан ҳимоя қилади. Яна беморлар вақти-вақти билан қон ивиш вақтини аниқлаб туриш, қондаги протромбин индексини, тромбоцитлар сонини назорат килиб бориш керак.
Профилактика – муҳим мезон
Оёқ териси гигиенаси томир касалликлари профилактикасида ката ўрин тутади. Чунки арзимаган тирналишлар ҳам инфекция кириш дарвозаси бўлиб хизмат қилади. Тўқималарнинг озиқланиши бузилиши оқибатида тери қопламларининг ҳолати ўзгаради. Улар қуруқ бўлиб қолади, юпқалашади. Бундай беморларнинг тирноқлари секин ўсади, қалинлашади, шакли ўзгаради, хира тортади. Ушбу ҳолатда оёқларга гигиеник ванна қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ваннадан сўнг оёк терисига озиқлантирувчи кремни куч ишлатмасдан эҳтиёткорлик билан суртилади. Тирноқларни ваннадан сўнг терига зиён етказмасдан олинади. Беморнинг шахсий гигиенаси, жумладан, чойшаблар вақтида алмаштирилиши, тоза, юмшок, пахтадан ишланган кийим кийиши лозим. Синтетик кийим, айниқса, синтетик пайпоқ кийиш мумкин эмас.
Ёқуб НАМАТОВ,
шифокор
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
