Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ТОВУҚ ВА ЎРДАК ЖЎЖАЛАРИ

07.01.2013
125 марта ўқилди
ТОВУҚ ВА ЎРДАК ЖЎЖАЛАРИ

Бир киши курк товуғини алдади. Товуқнинг тухуми ширинроқ бўлгани учун уни олиб қўйиб ўрнига ўрдак тухумларини қўйди. Курк товуқ билмасдан ўрдак тухумларини босиб ётарди. Ниҳоят, у очиб чиқди. Ўрдак болалари табиатига кўра ўзини сойдаги сувга урди. Товуқ бечора қақалаб ўзини қўярга жой тополмай сувга шўнғишга мажбур бўлди ва оқиб кетди.

Ҳисса: Кичкина фойдани кўзлаб қилинган қинғир иш орқали каттасидан айрилиб қолиш мумкин.

ОЛТИН ТОПИБ ОЛГАН ШОГИРД

Бир шогирд бола устозининг олдига кетаётиб олтин топиб олган эди. Устози унинг олтин топиб олганини сезибди ва қўйнингдаги тиллани улоқтир бо'лмаса мақсадинг ҳосил бўлмайди, дебди. Шогирд ҳайрон қолиб: “Устоз, қандай кароматгўй кишисиз?!” деб ҳайратга тушибди. Устози эса “Буни каромат билан эмас, фаросат билан билдим” дебди ва унинг олтин топиб олганининг аломатларини сўзлабди: “Мен билан бетакаллуф сўзлашдинг. Аввалги муомалангни қилмадинг. Юзинг ёрқинроқ рангга кирибди. Сўзингда анча дадиллик бор. Кўзингдаги хотиржамлик йўқолибди. Юрагинг тез-тез бехаловат урмоқда, бу гапиришингда аён бўлиб турибди. Юзингда о'ктамлик, кибр ва раънолик пайдо бўлибди. Манглайинг, ёноқларинг қизарибди. О'тираётганда пойгакка эмас тўрга чиқиб кетдинг. Ана шулардан билдим”.

Теглар:#2013/1

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782