Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ватанимиз мустақиллигининг 22 йиллигига бағишлаб "Қадр-қимматим, таянчим ва ифтихоримсан, мустақил Ўзбекистон!" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Ўзбектеатр" ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ёзувчилар уюшмаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фондининг Тошкент шаҳар бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик ва идоралар вакиллари, маҳалла фаоллари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар иштирок этди.
Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида маҳалла ва оила институтларини уйғун ривожлантиришга доимий эътибор қаратилаётгани жамиятимизда тинчлик ва тотувликни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. Бу борадаги ишлар кўлами Обод турмуш йилида янада кенгаймоқда.
Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилинган "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги, "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги қонунлари асосида маҳаллалар фаолияти янада кенгайтирилди. Бугун аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш, жамоатчилик назоратини ва фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтиришда маҳалланинг ўрни ва роли ошиб бораётир.
Бу жиҳатлар Тошкент шаҳридаги 476 фуқаролар йиғини фаолиятида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Улар томонидан тўққизинчи синф ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш, тўй-ҳашамлар ва турли маросимларни ихчам ўтказиш, ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
– Маҳалламизда ўн минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади, – дейди Шайхонтоҳур тумани "Янгиобод" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Манзура Валиева. - Жамиятимиздаги тинчлик ва аҳиллик муҳитини сақлаш, ёшлар тарбиясини тўғри йўналтириш, атроф-муҳит тозалигини таъминлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш каби кўплаб йўналишлар бўйича тизимли иш олиб боряпмиз. Бу ишлар маҳалламиздаги хонадонлар ҳаётининг ажралмас қисмига, ҳар бир инсоннинг кундалик вазифасига айланмоқда.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятМаънавият – билимлар асоси
Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б
МаданиятХалқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси
"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
