Пойтахтимизда Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси томонидан қатор вазирликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда паралимпия ўйинлари ташкил этилди.
Мазкур мусобақадан кўзланган мақсад мамлакатимизда паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, жисмоний имконияти чекланган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтидорини юзага чиқаришдан иборат. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги махсус мактаб-интернатларда тарбияланаётган 100 нафарга яқин ўғил-қиз теннис, стол тенниси, қиличбозлик, параканоэ, енгил атлетика ва ўқ отиш спорт турлари бўйича ўзаро куч синашди.
Жорий йилги спорт мавсумида ҳам паралимпиячиларимиз халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, юқори натижаларга эришмоқда. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилган Гран-при турнирида ўзбекистонлик паралимпиячилар саккизта олтин ва учта кумуш медални қўлга киритди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларЎзбек халқ болалар ўйинлари
Халқ даҳоси яратган болалар ўйинлари асрлар давомида навқирон наслни чиниқтириш ва тарбиялаш вазифасини ўтаб келмоқда. Уларда халқнинг анъанавий турмуш тарзида синалган, ўзбекона м
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
