Марказ алоҳида эҳтиёжли болалардаги хотира, мантиқий фикрлашни кучайтиришга хизмат қилувчи ранг-баранг дидактик материаллар, услубий қўлланмалар ва махсус ўйинчоқлар билан таъминланган.
Куни кеча пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўқув-методик маркази ҳамкорлигида ташкил этилган "Таълим ҳамма учун" маслаҳат марказининг очилиши бўлиб ўтди.
"Таълим ҳамма учун" маслаҳат марказини ташкил этишдан асосий мақсад жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ҳаётга мослаштириш, уларнинг салоҳиятини юзага чиқаришга яқиндан кўмаклашиш, билим олишга бўлган иштиёқини кучайтиришда тарбиячи, психолог ва ота-оналарга яқиндан кўмаклашишдан иборат.
Махсус мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари учун ўтиладиган коррекцион машғулотлар, ихтисослашган методикаларни қўллаш билан боғлиқ долзарб масалаларни ўрганиш, шу йўналишда мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, махсус мактабгача таълим бўйича педагог-мутахассисларга услубий-амалий кўмак кўрсатиш ушбу марказ фаолиятининг асосий вазифалардан биридир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?
Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра
СаломатликБир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она
Тиббий сабоқларXXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор
